Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Тўлов топшириқномасини банк томонидан қабул қилишнинг шартлари?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

80. 
Тўлов топшириқномасини банк томонидан қабул қилишнинг шартлари? 
Жавоб: Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов 
топшириқномаси банк томонидан мижознинг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлгандагина 
қабул қилинади. 
Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, мижознинг 
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этган тўлов топшириқномалари банк 
томонидан қабул қилинади. 
Тўлов топшириқномасининг санаси у банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши 
керак, улар мос келмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси банк томонидан ижро учун қабул 
қилинмайди. 
81. 
Инкассо топшириқномасини қайси органлар қўйиши мумкин? 
Жавоб: 
 
давлат солиқ хизмати органлари; 
 
божхона органлари;
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги; 
 
суд ижрочилари ва ундирувчилар 
82. 
Мемориал ордерлар қандай ҳолларда қўлланилади? 
Жавоб: 
− мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича ҳисоб-китобларда; 
− банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда; 
− банкларнинг ўз ички операцияларида; 
− мижознинг қарздорлик маблағларини қоплашда, агар банклар билан мижозлар 
ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса; 
− бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда; 
− жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ёзма 
топшириқлари бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишни амалга оширишда. Бунда 
тўлов амалга оширилгандан сўнг, мазкур топшириқ мемориал ордер билан бирга банкнинг кунлик 
ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. 
83. 
Банк маблағларни тўловчи бўлиб қатнашганда ва бухгалтерия ҳисобидаги хато 
ёзувларни тузатишда, мемориал ордерлар кимлар томонидан тасдиқланиши шарт? 


Жавоб: Банк маблағларни тўловчи бўлиб қатнашганда ва бухгалтерия ҳисобидаги хато 
ёзувларни тузатишда, мемориал ордерлар банк раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари билан 
тасдиқланиши шарт. Бошқа ҳолларда, мемориал ордерлар бош бухгалтер ва мазкур банк 
ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling