Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Аккредитивнинг амал қилиш муддати ва у бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби ким


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

84. 
Аккредитивнинг амал қилиш муддати ва у бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби ким 
томонидан белгиланади?
Жавоб: Аккредитивнинг амал қилиш муддати ва у бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби 
маблағларни тўловчи билан маблағларни олувчи ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади. 
85. 
Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклида маҳсулот етказиб берувчининг фойдасига 
қуйидаги ҳолларда тўлов амалга оширилади?
Жавоб: Аккредитивнинг муддати тугагунига қадар маблағларни олувчи ва маблағларни 
тўловчи ўртасида тузилган шартномада белгиланган ва маблағларни олувчи томонидан 
аккредитив шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинган 
тақдирда, тегишли сумма унинг ҳисобварағига ўтказиб берилади. Бунда банк томонидан 
маблағларни олувчининг аккредитив шартларига риоя қилганлиги ҳамда уларнинг 
бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тўғри расмийлаштирганлиги текширилиши шарт. 
86. 
Аккредитив бўйича қандай ҳолатларнинг амалга оширилишига йўл қўйилмайди? 
Жавоб: Аккредитивни бошқа шахслар номига қайта расмийлаштириш тақиқланади. 
Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгилаб 
қўйилган бўлмаса, нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. 
87. 
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали узатилган 
электрон тўлов топшириқномасининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси банкка қандай 
муддатларда тақдим этилади? 
Жавоб: Тизим орқали юборилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхалари банкка 
тақдим 
қилинмайди 
ва 
мижозда 
сақланади. 
Бунда, 
пул-ҳисоб-китоб 
ҳужжатлари 
расмийлаштирилишининг тўғрилиги, уларнинг электрон ва қоғоз кўринишлари мувофиқлиги 
бўйича жавобгарлик мижозга юклатилади. 
88. 
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими – бу? 
Жавоб: Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими – банк ва унинг 
мижози ўртасидаги муносабатларни автоматлаштиришга мўлжалланган бўлиб, пул маблағларини 
бошқаришнинг тезкорлигини ҳамда банк операцияларининг сифатли қайд қилинишини 
таъминлайди. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling