247.
Хўжалик шартномаси тушунчасини айтиб беринг.
Тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида
товарларни
бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса
товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
оладиган келишув хўжалик шартномаси дейилади.
248.
Хўжалик шартномаси субъектлари кимлар?
Юридик шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда
тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар хўжалик шартномаларининг
субъектлари
(тарафлари) бўлади.
249.
Битим(шартнома)нинг ҳақиқий эмаслигининг битими(шартнома)ни бекор
қилишдан фарқи нимада?
-
Битимнинг ҳақиқий эмаслигига унинг ғайриқонунийлиги, бекор қилинишига эса
шартномани бекор қилишга олиб келадиган ҳолатларнинг юзага келиши асос бўлади, бунда унинг
қонунийлиги низолашилмайди;
-
Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан
ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий
эмасдир, шартномани бекор қилиш эса, у амалда бўлган вақтдаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга
таъсир
этмасдан, фақатгина келгусидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилади;
-
Шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабни билдиришга шартнома амал қилишининг
муддати мобайнида йўл қўйилади, битим эса унинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин ҳам
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: