Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Савол: “Транзакция” тушунчаларига тариф беринг?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

233. 
Савол: “Транзакция” тушунчаларига тариф беринг? 
Транзакция - БПК сақловчиси томонидан амалга ошириладиган, унинг банкдаги ҳисобварағи 
дебетланишига олиб келадиган тўлов ордери.
234. 
Савол: “Клиринг” тушунчаларига тариф беринг? 
Клиринг - БПК орқали амалга оширилган ҳар бир молиявий операциянинг тўлиқ маълумотини ўз 
ичига олган ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, молиявий операцияларни йиғиш, уларга ишлов 
беришни амалга ошириш.
 
 
235. 
Савол: “Стоп-лист” тушунчаларига тариф беринг? 
Стоп-лист - процессинг маркази томонидан шакллантириладиган ва доимий янгиланиб 
туриладиган йўқолган ёки банк томонидан ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш вақтинча 
тўхтатиб турилган ёки бутунлай тўхтатилган БПКлар рўйхати. (АВ 30.05.2012й. 2369-сон билан 
рўйхатга олинган “"Ўзкарт" банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисида”ги 
Низом) 
 
236. 
Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти нима? 
Жавоб: “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 3-
моддасига асосан, жамғариб бориладиган пенсия таъминоти бу фуқароларни шахсий жамғариб 
бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан давлат пенсиясига қўшимча равишда пул 
маблағлари билан таъминлаш тушунилади.
 
237. 
Савол: Жамғариб бориладиган пенсия маблағларини чиқим қилиш жараёнида 
қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Жавоб: Фуқароларга жамғариб бориладиган пенсия маблағларини чиқим қилиш учун жамғариб 
бориладиган пенсия тўловларини амалга ошириш тўғрисида шартнома, давлат пенсия 
тўловларини олиш ҳуқуқини берувчи Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) 
бўлими томонидан берилган гувоҳнома, фуқаро вафот этган тақдирда, меросни олиш ҳуқуқини 
берувчи нотариал тасдиқланган гувоҳнома, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига 
доимий яшаш учун чиқиб кетаётган тақдирда Ички ишлар бўлими паспорт бўлинмасидан 
маълумотнома, олувчи томонидан шахсан кўрсатиладиган жамғариб бориладиган пенсия 
дафтарчаси ҳамда олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling