Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Савол: Кимлар омонатларни тасарруф этиши мумкин?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

226. 
Савол: Кимлар омонатларни тасарруф этиши мумкин?
Жавоб: Омонатларни омонатчиларнинг узлари ёки уларнинг конуний вакиллари тасарруф 
этишлари мумкин. Омонатчи омонатини мерос килиши, ишончли вакилига унинг номидан амалиёт 
килиш хукукини бериши, омонатини бошка фукорага
 
227. 
Савол:Омонатни ишончнома орқали берилишини айтиб беринг? 
Жавоб: Омонатчи омонатини ишончли вакили орқали тасарруф этиши мумкин. Бунда омонатчи 
вакилига белгиланган тартибда ишончнома расмийлаштириши шарт. Ишончнома уч йил 
муддатгача берилади. Агар ишончномада амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда 
ишончнома берилган кундан бошлаб бир йил давомида ўз кучини сақлайди. Ишончнома бўйича 
омонатни беришда назоратчи ишончнома тўғри расмийлаштирилганли, амал қилиш муддати 
тугамаганлиги ва омонатчининг ишончномадаги имзоси Шахсий ҳисобварақ варақчасидаги имзо 
намунасини билан солиштиради. Омонат кассага ишончнома асл нусхаси тақдим этилади ва 
назоратчи томонидан ишончномадан икки нусха (ишончнома бир марталик омонат операцияси 
бўйича берилганда, бир нусха) олинади. Ишончноманинг биринчи нусхаси (ишончнома бир 
марталик омонат операцияси бўйича берилганда, асл нусхаси) кунлик ҳисобот таркибида сўнгги 
назорат учун омонат бўлинмасига берилади ва картотекада сақланади. Ишончноманинг иккинчи 
нусхаси ишончнома берган омонатчининг Шахсий ҳисобварақ варақчасига тикилади ва омонат 
кассада қолади. Ишончноманинг амал қилиш муддати тугагач (ишончнома бекор қилингач), 
омонат кассада сақланаётган ишончноманинг нусхаси картотекадан олиниб, белгиланган 
тартибда архивга топшириш учун омонат бўлинмасига берилади. Омонатчи ишончномани 
исталган вақтда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Ишончнома бекор бўлганлиги ҳақида омонатчи (унинг 
ҳуқуқий ворислари) омонатдан фойдаланиш учун ишончнома берилган омонат бўйича шахсий 
ҳисобварақ очилган банк ёки унинг филиалига ёзма равишда маълум қилиши шарт. Ишончнома 
бекор бўлган ва бу ҳақда омонатчи (унинг ҳуқуқий ворислари) томонидан ўз вақтида банкка ёки 
унинг филиалига ёзма равишда хабар берилмаган ҳолларда, ишончнома бўйича берилган омонат 
учун банк жавобгар ҳисобланмайди. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling