Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Қайта молиялаш ставкаси, унинг даражасини ўзгаришига таъсир этувчи


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

210. 
Қайта молиялаш ставкаси, унинг даражасини ўзгаришига таъсир этувчи 
омиллар?
Жавоб: Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси Марказий банк томонидан олиб 
борилаётган монетар сиёсатнинг асосий йўналишларидан, инфляция ва иқтисодий ўсиш 
даражасининг ўзгариши ҳамда пул бозоридаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда 
у иқтисодиётдаги фоиз ставкаларининг индикатори бўлиб хизмат қилади. Қайта молиялаш 
ставкаси монетар сиёсат инструментларидан бири бўлиб, у Марказий банкнинг тижорат банклари 
билан операцияларини амалга оширишда қўлланилади. 
211. 
Рентабеллик тўғрисида маълумот беринг.
 
Жавоб: Рентабеллик - пул, меҳнат ва моддий ресурсларидан фойдаланиш бўйича 
самарадорлик даражасини ифодалайдиган нисбий кўрсаткичдир. 
212. 
Синдициялаштирилган кредит нима? 
Жавоб: Синдициялаштирилган кредит - бир неча банклар томонидан йирик инвестиция 
лойиҳаларини биргаликда кредитлаш. 
Йирик инвестиция лойиҳаси - умумий қиймати тижорат банкларининг биринчи даражали 
капиталининг 25 фоизидан ошадиган инвестиция лойиқаси. 
Синдициялаштирилган кредитлар фақат юридик шахсларга берилади. 
213. 
Қайси мижозлар ва мақсадларга кредитлар бериш тақиқланади? 

Давлат бошқаруви органлари ва бюджет ташкилотларига (Ҳукуматнинг алоҳида қарорига 
асосан ажратилиши лозим бўлган кредитлардан ташқари); 

хўжалик фаолияти билан шуғулланмайдиган жамоат ташкилотларига; 

зарар кўриб ишлаётган корхоналарга (банк балансига олинган банкрот ишлаб чиқариш 
корхоналари мулкларини бошқариш учун таъсис этиладиган бошқарув компаниялари устав 
капиталидаги иштироки бундан мустасно). 

қимматли қоғозлар бўйича биржа спекулятив амалиётларига; 

сиёсий мақсадларга; 

қурол ишлаб чиқариш ва сотиб олишга

ноқонуний (жиноий фаолият, терроризмни молиялаштириш ва бошқа.) мақсадларга; 

АТ Халқ банк қимматли қоғозлари гарови асосида (банк акцияларидан ташқари) кредитлар 
бериш; 

бошқа банкларнинг кредитларини таъминоти сифатида кафолат, кафиллик ва 
аккредитивлар бериш (алоҳида ҳолларда ушбу масала Бош Банк Кредит қўмитаси томонидан 
кўриб чиқилиши мумкин); 

қиморхоналар фаолиятига. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling