192.
Савол: Капитал ҳаракати операциялари?
Жавоб: Инвестиция фаолиятини амалга ошириш, жумладан резидентлар томонидан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган ўз филиалларини айланма маблағлар билан
тўлдириш;
кредитлар (қарзлар) олиш ва бериш, лизинг операцияларини амалга ошириш;
кўчмас мол-мулкни сотиб олиш ва сотиш;
чет давлатлардан маблағларни жалб этиш ҳамда уларни чет давлатлардаги ҳисобварақлар ва
омонатларга жойлаштириш;
интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқни тўлиқ олиш ёки сотиш
193.
Савол: Товарлар импорти?
Жавоб: Товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг
божхона ҳудудига олиб кириш
194.
Савол: Импорт қилувчилар?
Жавоб: Юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини
амалга оширувчи жисмоний шахслар — товарлар (ишлар ва хизматлар) импортига Ўзбекистон
Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо келишувларини (контракт, инвойс) тузган
Ўзбекистон Республикаси резидентлари
195.
Савол: Товарлар экспорти?
Жавоб: Товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг
божхона ҳудудидан олиб чиқиш
196.
Савол: Экспорт қилувчилар?
Жавоб: Юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини
амалга оширувчи жисмоний шахслар — товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортига Ўзбекистон
Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо битимлари (контракт, инвойс) тузган
Ўзбекистон Республикаси резидентлари
197.
Савол: Ташқи савдо контрактлари қўйиладиган энг кам талаблар?
Жавоб: Ташқи савдо контрактларида қуйидаги асосий бўлимлар ва маълумотлар бўлиши керак:
а) Муқаддима, б) Контрактнинг мавзуси, в) Етказиб беришнинг базис шартлари («Инкотермс»
халқаро қоидалари бўйича), г) Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш
муддати ёки санаси кўрсатилади, д) Контрактнинг умумий суммаси, товарнинг ўлчов бирлигидаги
нархи кўрсатилади, е) Тўлов шартлари, ж) Товарнинг келиб чиқиши, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатиш жойи. Контрактда етказиб берилаётган товар келиб чиққан мамлакат ва
ишлаб чиқарувчи, шунингдек, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи (мамлакати)
кўрсатилади, з) Томонларнинг жавобгарлиги, и) Томонларнинг реквизитлари, л) Ташқи савдо
контрактининг матни давлат тилида ёки томонларнинг келишувига кўра бошқа тилда баён
қилиниши керак. Бунда, ташқи савдо контракти давлат тилидан бошқа тилда тузилган бўлса, ушбу
контракт матни давлат тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак
Do'stlaringiz bilan baham: |