178.
Савол: Кредит таъминоти турларини айтинг?
Жавоб:
−
Мол-мулк гарови
−
қимматли қоғозлар гарови
−
учинчи шахсларнинг кафиллиги
−
суғурта компанияларнинг кредитни қайтмаслик хавфини қоплаш юзасидан
бериладиган суғурта полислари
−
Банклар ва суғурта компаниялар кафолатлари.
179.
Савол: Хўжалик субъектлари банкларда қандай ҳисобварақлар очишлари
мумкин? Асосий ва иккиламчи ҳисобварақларга тушунча беринг.
Жавоб: “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги
Йўриқномага (рўйхат рақами 1948, 27.04.2009 й.) асосан мижозлар банкларда қуйидаги турдаги
банк ҳисобварақларини очишлари мумкин:
а) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари;
б) жамғарма депозит ҳисобварақлари;
в) муддатли депозит ҳисобварақлари;
г) ссуда ҳисобварақлари;
д) бошқа депозит ҳисобварақлари.
Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий
валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча
депозит ҳисобварағи (бундан кейинги ўринларда асосий ҳисобварақ деб юритилади)
ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин миллий ва чет эл
валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи
ҳисобварақлари ҳисобланади.
180.
Савол:Банк кредитлари ва депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг
ўзгаришига таъсир этувчи омиллар?
Жавоб: Инфляция даражаси; Марказий банк қайта молиялаш ставкаси; Ресурслар қиймати;
Кредит бўйича хизмат кўрсатишга доир кутилаётган харажатлар; Воситачилик ҳақи; Маъмурий
сарфлар; Эҳтимолий йўқотиш ва банк маржаси ва шу кабилар кредитлар ҳамда депозитлар бўйича
фоиз ставкаларининг ўзгаришига таъсир этувчи асосий омиллар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |