Даромад келтирмайдиган активлар - даромад келтирадиган активлардан ташқари бўлган
барча активлар йиғиндисидан иборат (жами активлардаги салмоғига ҳалқаро
молиявий
институтлар томонидан тавсия этилаётган меъёри mах 40 фоиз). Даромад келтирмайдиган
активларга кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов хужжатлари (10100 ҳ/р), Марказий банкдаги
маблағлар (10300 ҳ/р), ҳисобланган ундирилмаган даромадлар (16300+16400 ҳ/р), асосий
воситалар (16500 ҳ/р) ва бошқалар киради.
182.
Савол: Якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан фойдаланилган ҳолда
амалга оширилган операциялар?
Жавоб: Карта ҳисобварағини пул маблағлари билан тўлдириш карта ҳисобварағини очган
якка тартибдаги тадбиркорнинг тўлов топшириқномасига асосан унинг асосий талаб қилиб
олингунча депозит ҳисобварағидан амалга оширилади.
183.
Савол: “Слип” тушунчасига тариф беринг
Жавоб: Банк пластик карточкасидан фойдаланган ҳолда операция ўтказилганлигини
тасдиқловчи ва ўзида
операция суммаси, тури, санаси, шунингдек
банк пластик карточкасини
ҳамда ушбу слипни шакллантирган терминални идентификация қилиш
имконини берувчи
ахборотларни акс эттирувчи терминал квитанцияси.
184.
Do'stlaringiz bilan baham: