Бошқа тижорат банкларидан асосий ёки иккиламчи ҳисобварағи олиб ўтилган
мижозларга кредит ажратишда қўйилган талаблар.
Жавоб: Иккиламчи ҳисобварағи олиб ўтилган мижозлар камида 3 ой давомида банк филиалида
пул айланмасига эга бўлганидан сўнг, ушбу мижозга кредит ажратилиши мумкин (ҳукумат
қарорлари ва давлат дастурларига тушган лойиҳалар бўйича ажратиладиган кредитлар, бир қарз
олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчиларга ажратиладиган кредитлар, бошқа банкда бўлган
пайтида ёмон кредит тарихига эга бўлмаган ва охирги олти ойда сўралаётган кредит бўйича ҳар
ойлик асосий қарз+фоиз тўловларига етадиган ойлик пул тушумига (бунда ойлик тушумнинг 80
фоизи ҳисобга олинади) эга бўлган мижозларга ажратиладиган кредитлар бундан мустасно).
185.
Қандай хўжалик субъектларига кредит берилмайди ва истисно тариқасида қай
ҳолатларда кўриб чиқилиши мумкин.
Жавоб: Ноликвид баланс, сифати паст ва баҳоси юқорилиги сабабли тайёр маҳсулотнинг кўп
миқдордаги ноликвид захираси мавжуд бўлган хўжалик субъектларига кредит берилмайди.
Келтирилган салбий ҳолатлари мавжуд, лекин банк учун муҳим аҳамиятга эга (банкнинг бошқа
хизматларидан кўп фойдаланувчи мижоз/ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа/банкка салмоқли
даражада фойда келтирувчи лойиҳа) ва кредит қайтарилиши бўйича риск даражаси паст бўлган
хўжалик юритувчи субъектларга кредит хизматлари кўрсатиш, Кредит қўмитаси қарори асосида
амалга оширилиши мумкин.
186.
Тасдиқланган аккредитивга изоҳ беринг
Жавоб:Тасдиқланган аккредитив – аккредитив бўйича Банк-эмитентнинг мажбуриятига қўшимча
тарзда учинчи банкнинг мажбуриятини қўшишни кўзда тутувчи аккредитив тури.
ТРАНЗАКЦИОН БАНКИНГ ДЕПАРТАМЕНТИ
187.
Савол: Валюта қимматликлари?
Жавоб: Чет эл валютаси, номинали чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар ва тўлов
ҳужжатлари, норезидентлар томонидан чиқарилган, номиналга эга бўлмаган қимматли қоғозлар,
соф қуйма олтин
Do'stlaringiz bilan baham: |