Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


Валюта операцияларини амалга оширишга доир чекловлар қандай


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

Валюта операцияларини амалга оширишга доир чекловлар қандай 
мақсадларда ва ким томонидан белгиланиши мумкин? 
Жавоб: Валюта операцияларини амалга оширишга доир чекловлар жиноий фаолиятдан 
олинган даромадларни легаллаштиришга ҳамда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш 
мақсадида белгиланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан иқтисодий 
ҳавфсизликка тахдидлар пайдо бўлганда ҳам ушбу чекловлар қўлланиши мумкин. 
167. 
Валюта бойликларига нималар киради? 
Жавоб: Чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги 
тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин валюта бойликлари ҳисобланади. 
168. 
Валюта операцияларини санаб беринг? 
Жавоб: Валюта операцияларига қуйидагилар киради: 


валюта бойликларига бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ҳуқуқларнинг ўзга шахсга ўтиши 
ҳамда валюта бойликларини тўлов воситаси сифатида ишлатиш билан боғлиқ операциялар; 
валюта бойликларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва жўнатиш, шунингдек 
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва жўнатиш; 
халқаро пул жўнатмаларини амалга ошириш; 
резидентлар ва норезидентлар ўртасида миллий валютадаги операциялар. 
169. 
Валюта операциялари қандай турларга бўлинади? 
Жавоб: Валюта операциялари жорий халқаро операцияларга ҳамда капитал ҳаракати 
билан боғлиқ валюта операцияларига бўлинади.
170. 
Жорий халқаро операцияларга қайси операциялар киради? 
Жавоб: ташқи савдо, бошқа жорий фаолият олиб борилиши, шу жумладан, хизматлар 
кўрсатилиши муносабати билан, шунингдек одатдаги қисқа муддатли банк ва кредит 
механизмлари ишлаши муносабати билан тўланиши зарур барча тўловлар; 
фоизлар ва бошқа даромадлар кўринишида, шу жумладан, банк омонатлари, кредитлар 
ҳамда лизинг бўйича олинадиган фоизлар ва бошқа даромадлар шаклида, шунингдек бошқа 
инвестициялардан олинадиган соф даромад шаклида тўланиши зарур тўловлар; 
кредитларни, қарзларни узиш учун ёки тўғридан-тўғри инвестициялар амортизацияси учун 
мақбул суммаларни тўлаш; 
савдо билан боғлиқ бўлмаган пул жўнатмаларининг мақбул суммалари. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling