Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларини Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бухгалтерия ҳисобининг
айрим
субъектлари учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилаши мумкин.
155.
Қайси омиллар банк ликвидлигига салбий таъсир этади?
Жавоб: Ликвидли активларнинг камайиши, иктисодий нормативларга рио этмаслик, кучсиз
капитал базаси, хавфли амалиётлар хажмининг ортиши, активларнинг сифатининг ёмонлашуви,
активларни диверсификация килмаслик, даромад келтирмайдиган
активларнинг хажмининг
ортиши, кучсиз менежмент тизими банк ликвидлигига салбий таъсир курсатади
156.
Қайта молиялаш ставкаси нима ва унинг белгиланиш тартиби қандай?
Жавоб: Қайта молиялаш ставкаси Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсатининг
жорий вақтидаги аниқ
вазифаларига мувофик, хамда пул-кредит сиёсатининг асосий
йуналишларини хисобга олган холда белгиланади. Бунда кайта
молиялаш ставкаси инфляция
даражасидан келиб чиккан холда узгартирилиши мумкин. Кайта молиялаш стакаси – Марказий
банк томонидан тижорат банкларига бериладиган кредитлар бўйича ставка.
Пул базаси ва пул
таклифини купайтириш зарурияти тугилганда Марказий банк кайта молиялаш ставкасини
пасайтириш оркали кредит таннархини арзонлашади ва Марказий
банкдан кредитларини жалб
килиш рагбатлантирилади
Do'stlaringiz bilan baham: