162.
Бир қарздор ёки ўзаро дахлдор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи
таваккалчиликнинг энг юқори даражаси қанча?
Жавоб: Бир қарздор ёки ўзаро дахлдор қарздорлар гурухига тўғри келувчи
таваккалчиликнинг энг юқори даражаси 1-даражали банк капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги
керак.
163.
Кредит учинчи шахс кафиллиги остида берилганда қўшимча равишда қандай
ҳужжатлар талаб қилинади?
Жавоб: Агар кредит бошка шахс томонидан кафолатланса, кредит йигмажилдига куйидаги
кушимча хужжатлар киритилади:
кафиллик тўғрисидаги шартнома ёки ёзма кафолат;
аудиторлик ташкилоти ёки аудиторнинг кафолатчининг (кафил) коникарли молиявий
ахволини тасдикловчи хулосаси;
шахснинг кафил номидан (кафолатчи) кафолат тугрисидаги шартномани (мажбуриятни)
имзолаш ҳуқуқини тасдикловчи хужжат.
164.
Банкда кредит портфелини мониторинг қилишдан мақсад нима ва у қандай
тартибда амалга оширилади?
Жавоб: Кредит портфелини мониторинг қилишдан мақсад кредит хатарлари даражасини
баҳолаш, кредит портфелининг сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб
чиқишдан иборатдир. Кредит портфелининг мониторинги қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- кредитларни таснифлаш ва кредит хатарлари даражасини баҳолаш;
- кредит таъминоти етарлилиги ва ликвидлигини баҳолаш;
- кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар ўрнини қоплаш учун кредит хатарлари
даражасига адекват резервни шакллантириш;
- кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни минималлаштириш чора-тадбирларини ишлаб
чиқиш ва жорий этиш.
165.
Ўзбекистон Республикасида қандай давлат идоралари валюта назорати
идоралари хисобланади?
Жавоб: Валюта назорати идоралари: Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат
божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги
166.
Do'stlaringiz bilan baham: |