Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

ташкилотлар
Жавоб: Микромолиялаш микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг қонун 
ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошмайдиган суммада микрокредит, микроқарз, 
микролизинг бериш, шунингдек микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага 
(бундан буён матнда шартнома деб юритилади) мувофиқ бошқа хизматлар кўрсатиш борасидаги 
фаолиятидир. (Микромолиялаш тўғрисидаги Қонуннинг 3-моддаси). 
154. 
Молиявий ҳисобот кимларга тақдим этилади? 
Жавоб:ЎРҚ 279-1 19-модда(Бухгалтерия хисоби тўғрисидаги қонун) Молиявий ҳисобот 
қуйидагиларга тақдим этилади: 

солиқ органларига

таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга; 

давлат статистика органларига; 

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга. 
Молия ҳисоботи ҳисобот йили бошдан қўшилиб борувчи жамлама тартибида йилнинг ҳар 
чорагида тақдим этилади. 


Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларини Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги белгилайди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бухгалтерия ҳисобининг айрим 
субъектлари учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилаши мумкин. 
155. 
Қайси омиллар банк ликвидлигига салбий таъсир этади? 
Жавоб: Ликвидли активларнинг камайиши, иктисодий нормативларга рио этмаслик, кучсиз 
капитал базаси, хавфли амалиётлар хажмининг ортиши, активларнинг сифатининг ёмонлашуви, 
активларни диверсификация килмаслик, даромад келтирмайдиган активларнинг хажмининг 
ортиши, кучсиз менежмент тизими банк ликвидлигига салбий таъсир курсатади 
156. 
Қайта молиялаш ставкаси нима ва унинг белгиланиш тартиби қандай? 
Жавоб: Қайта молиялаш ставкаси Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсатининг 
жорий вақтидаги аниқ вазифаларига мувофик, хамда пул-кредит сиёсатининг асосий 
йуналишларини хисобга олган холда белгиланади. Бунда кайта молиялаш ставкаси инфляция 
даражасидан келиб чиккан холда узгартирилиши мумкин. Кайта молиялаш стакаси – Марказий 
банк томонидан тижорат банкларига бериладиган кредитлар бўйича ставка. Пул базаси ва пул 
таклифини купайтириш зарурияти тугилганда Марказий банк кайта молиялаш ставкасини 
пасайтириш оркали кредит таннархини арзонлашади ва Марказий банкдан кредитларини жалб 
килиш рагбатлантирилади 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling