Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Айланма кассани мадад пули билан таъминлаш тартиби қандай амалга


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

138. 
Айланма кассани мадад пули билан таъминлаш тартиби қандай амалга 
оширилади? 
Жавоб: Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ҳудудда жойлашган ва 
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган пул омбори паспортига эга бўлган банкнинг айланма 
кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимит ўрнатилади. Банкнинг айланма кассасига ўрнатилган 
лимит суммаси ва ўрнатилган сана 120-шаклдаги китоб муқоваси-нинг ички тарафига қайд 
этилади. Ушбу лимит - кун охирида айланма кассада қолган нақд пуллар қолдиғига ўрнатилади. 
Бунда, айланма кассадаги банкнот ва тангалар суммаси ўрнатилган лимит суммасидан 
ошмаслиги лозим.
Валюта айирбошлаш шохобчаси ходимларига ҳисоб бериш шарти билан берилган нақд 
пуллар суммаси, айланма кассага ўрнатилган лимит доирасида сақланаётган пулларга 
қўшилмайди. 
Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқлари мижозларнинг нақд пулга бўлган талабини 
қондиришга етмаса, банк Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига етмаётган нақд пул 
суммасига буюртма беради. Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг фармойишига асосан 
ҲККМининг айланма кассасидан ёки ҳудуддаги бошқа банк кассаларидан белгиланган тартибда, 
қўшимча нақд пулга эҳтиёжи бўлган банкка мадад пуллари берилиши мумкин. 
Банк томонидан олинган мадад пуллари, олиб келинган кунни ҳисобламаган ҳолда уч банк 
иш куни мобайнида белгиланган мақсадлар учун фойдаланилиши лозим. Ушбу муддат ичида 
ишлатилмган мадад пуллари Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси ҲККМга қайтарилиши 
шарт. Амалиёт куни охирида айланма кассанинг қолдиғи ўрнатилган лимитдан ошиб кетса
лимитдан ошган сумма белгиланган тартибда 10102-«Нақд пуллар захираси» ҳисобварағига 
ўтказилиши шарт. 
139. 
Банк устав капитали нима ва қандай маблағлардан устав капиталини 
шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди? 
Жавоб: Банк муассислари ва акциядорлари тўлаган пул маблағларидан ташкил топган 
капитал банкнинг устав капиталидир. Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа 
жалб этилган маблағлардан банкнинг устав капиталини шакллантириш учун фойдаланишга йўл 
қўйилмайди. (Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси). 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling