г) қимматликлар бут сақланиши учун жавобгар бўлган мансабдор шахслар вақтинча
алмашганида;
д) бошқа ҳолларда – Бош банк раҳбарининг фармойиши
асосида тафтишлар амалга
оширилади.
Ўтказилган тафтиш юзасидан “ХФУ” грифи қўйилган далолатнома тузилиб, у алоҳида
тикилиши ва банкнинг бош бухгалтери сейфида алоҳида сақланиши шарт. Тафтиш ўтказиш пул
ва тангалар ҳамда бошқа қимматликларни тафтиш қилиш тўғрисида кўрсатма
берган банк
раҳбари томонидан чиқарилган ёзма буйруғи билан тайинланадиган шахслар томонидан амалга
оширилади. Тафтиш ўтказиш учун жалб этиладиган ходимлар сони операциялар ҳажмидан келиб
чиқиб белгиланади. Тафтиш ўтказиш учун тайёргарлиги бор ва қимматликлар билан амаллар
бажаришга алоқаси бўлмаган ҳамда кассага кириш учун рухсати бўлган ходимлар жалб этилиб,
улардан бири тафтиш гуруҳи раҳбари этиб тайинланади. Тафтишни тўғри
ташкил этиш ва
белгиланган қоидага мувофиқ ўтказиш учун тафтиш ўтказиш бўйича буйруқ чиқарган банк раҳбари
жавобгар бўлади. Бош банк томонидан унинг филиаларида қимматликларнинг сақланиши бўйича
тафтиш ўтказилган бўлса, ушбу чоракда такроран чоракли тафтиш ўтказилмаслиги мумкин.
Тафтишлар орасидаги муддат 3 ойдан ошмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: