Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деганда нима тушунилади?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

126. 
Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деганда нима тушунилади? 
Жавоб: бошлангич (хакикий) киймат - туланган соликлар, божхона божлари ва 
йигимларини, шунингдек активни ундан мулжал бўйича фойдаланиш учун ишчи холатига 
келтириш билан бевосита боглик булган етказиб бериш ва монтаж килиш, урнатиш, ишга тушириш 
ва исталган бошка харажатларни хисобга олган холда, асосий воситаларни тиклаш (куриш ва 
куриб битказиш) ёки харид килиш бўйича хакикатда килинган харажатларнинг хакикий суммаси. 
Бошлангич киймат шунингдек, банк активни харид килиш чоғида ёки ушбу активдан асосий 
булмаган фаолият мақсадларида муайян давр мобайнида фойдаланиш натижасида унга 
нисбатан мажбуриятни ўз зиммасига олган дастлабки тахмин қилинган активни демонтаж килиш 
ва йўқотиш ёки активни тиклаш харажатлари бахосини ўз ичига олади. 
Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати уларнинг хаққоний қийматини қайта бахолаш 
санасида акс эттириш учун вақти-вақти билан қайта бахоланади; 
127. 
Номоддий активлар нима? 
Жавоб: Номоддий активлар - бу моддий-ашёвий кўринишга эга бўлмаган, бир йилдан ортиқ 
фойдали хизмат муддатига эга бўлган ва банк хизматларини курсатишда ёки маъмурий 
максадларда фойдаланиладиган номонетар, идентификацияланадиган активлардир. 
Номоддий активларга патентлар, муаллифлик ҳуқуқи, гудвилл (gооdwill), савдо маркалари, 
компьютер дастурий таъминоти, лицензиялар ва шу кабилар киради. 
Агар дастурий таъминот тегишли ускунанинг таркибий кисми хисобланса, у моддий актив 
сифатида каралади. Агар дастурий таъминот тегишли ускунанинг таркибий кисми хисобланмаса, 
у номоддий актив саналади.
128. 
Инвестициянинг қандай турлари мавжуд? 
Жавоб: Инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал, инновация ва ижтимоий 
инвестицияларга бўлинади. (Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги 
Қонунининг 3-моддаси) 
Капитал инвестициялар жумласига асосий фондларни вужудга келтириш ва такрор ишлаб 
чиқаришга, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга 
қўшиладиган инвестициялар киради. 
Инновация инвестициялари жумласига техника ва технологияларнинг янги авлодини 
ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга қўшиладиган инвестициялар киради. 
Ижтимоий инвестициялар жумласига инсон салоҳиятини, малакаси ва ишлаб чиқариш 
тажрибасини 
оширишга, 
шунингдек 
номоддий 
неъматларнинг 
бошқа 
шаклларини 
ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялар киради. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling