Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Қандай ташкилотлар Ўзбекистон Республикасида валюта назорати органлари


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

118. 
Қандай ташкилотлар Ўзбекистон Республикасида валюта назорати органлари 
деб хисобланади. 
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат солик 
қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасида валютани назорат килувчи 
органлардир. Ўзбекистон Республикасида резидентлар ва норезидентлар томонидан амалга 
оширилаётган валюта операцияларининг конун хужжатларига мувофиклигини валютани назорат 
килувчи органлар ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда назорат киладилар. 
(Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тугрисида»ги Конуни). 
119. 
Банк сири Қонунига мувофик кимлар учинчи шахс ҳисобланади. 
Жавоб: Банк, унинг мижози (вакили) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан 
ташкари бошка барча шахслар учинчи шахслар хисобланади. 


120. 
Молиявий ҳисобот таркиби кандай. 
Жавоб: "Бухгалтерия хисоби тугрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конунига мувофик 
йиллик молиявий хисобот куйидаги хисоботларнинг умумий шаклларидан иборат булади: 
Бухгалтерия баланси - 1-шакл; 
Молиявий натижалар тугрисидаги хисобот - 2-шакл; 
Асосий воситалар харакати тугрисидаги хисобот - 3-шакл; 
Пул окимлари тугрисидаги хисобот - 4-шакл; 
Уз сармояси тугрисидаги хисобот - 5-шакл; 
Изохлар, хисоб-китоблар ва тушунтиришлар. 
121. 
Банкларнинг даромадлари ва харажатлари қайси даврда ҳисобга олинади. 
Жавоб: Даромадлар ва харажатлар, тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи 
назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, уша хисобот даврида акс эттирилади. 
122. 
Кредит (ссуда) ҳисобварақлари қандай тартибда очилади? 
Жавоб: Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан 
банк рахбари ёки рахбар томонидан ваколат берилган шахс томонидан бериладиган кредитнинг 
муддати, микдори ва фоиз ставкаси кўрсатилган холда, мижоз учун ссуда хисобвараги очиш 
тўғрисида бухгалтерияга берилган фармойишга асосан шу иш кунидан кечиктирмасдан мижозга 
ссуда хисобвараги очилади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling