Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Банкларнинг асосий воситалари қандай усулларда шаклланади?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

123. 
Банкларнинг асосий воситалари қандай усулларда шаклланади? 
Жавоб: 
Асосий воситалар куйидагилар натижасида банк балансига киритилади: 
1) хақ эвазига сотиб олиш; 
2) 
қурилиш ёки объектларни реконструкция қилиш йўли билан олиш; 
3) текинга ёки субсидия кўринишида олиш;
4) молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш; 
5) ортикча (хисобга олинмаган) асосий воситаларни аниклаш. 
Банк номоддий активлари куйидаги йуллар билан шаклланади:
1) хак эвазига харид килиш, 
2) банк ичида ишлаб чикиш йули билан
3) текинга олиш. 
124. 
Факторингда банк даромади нимани ташкил этади? 
Жавоб: Банк томонидан ўтказилган сумма билан шартнома бўйича тўлов талабномаси 
суммаси ўртасидаги фарқ банк дисконтини (11195 х:р) ташкил этади. 
125. 
Моддий қимматликларни инвентаризация қилиш ҳамда аниқланган ортиқча ва 
камомадларни расмийлаштириш тартиби қандай? 
Жавоб: Банкларда моддий кимматликларнинг амалда мавжудлигини ва уларнинг 
сакланишини назорат килиш учун улар банк томонидан даврий равишда, лекин камида йилда бир 
марта инвентаризация килинади. Инвентаризация утказиш тартиби банк рахбарияти томонидан 
белгиланади ва инвентаризация комиссияси тузилади. Инвентаризация комиссияси таркиби банк 


рахбари буйруги билан тайинланган инвентаризация комиссияси раиси ва унинг аъзоларидан 
иборат булиб, уларнинг сони ток булиши лозим.
Моддий кимматликларни инвентаризацияси натижасида аникланган ортикча ёки камомад 
юзасидан урнатилган тартибда далолатнома тузилади ва бухгалтерия хисобида акс эттирилади. 
Банкда утказилган инвентаризация натижасида аникланган ортикча моддий кимматликлар 
банк даромади хисобланади.
Тижорат банклари ходимларининг айби билан фойдаланишга яроксиз холга келган моддий 
кимматликлар ёки камомад аникланган холда, ушбу моддий кимматликларнинг хакикий киймати, 
конунчиликда белгиланган тартибда айбдор шахслардан ундириб олинади. Етказилган зарар 
микдорини, банк мулкига зарар етказганлиги учун ташкилот ходими моддий жавобгарлиги доираси 
ва тартибини аниклаш Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодекси билан тартибга солинади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling