Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни прокуратура, тергов ва


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

149. 
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни прокуратура, тергов ва 
суриштирув органларига тақдим этиш тартиби? 
Жавоб: Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокуратура, тергов ва суриштирув 
органларига мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган 
тақдирда, етказилган зарар ундириб олинишини ёки унинг мол-мулки хатланишини таъминлаш 
мақсадида терговчи ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига биноан прокурор 
санкцияси билан тақдим этилади. (Банк сири тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси). 
150. 
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни судга ва суд ижросига тақдим этиш 
тартиби? 
Жавоб: Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар судга унинг ёзма сўрови асосида, мазкур 
банк мижозига (вакилига) нисбатан суднинг иш юритувидаги ишлар бўйича тақдим этилади. 
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар суд ижрочисига унинг ёзма сўрови асосида, 
суднинг ундирувни мазкур банк мижозининг (вакилининг) мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ёки бу 
мижознинг (вакилнинг) мол-мулкини хатлаш ҳақидаги қонуний кучга кирган қарори бўлган 
тақдирда тақдим этилади. (Банк сири тўғрисидаги Қонуннинг 10-моддаси). 
151. 
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига 
тақдим этиш тартиби? 
Жавоб: Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк 
мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонун ҳужжатларига 
мувофиқ тақдим этилади. (Банк сири тўғрисидаги Қонуннинг 11-моддаси). 
152. 
Банк сирини тақдим этишда учинчи шахслар ким? 
Жавоб: Банк, унинг мижози (вакили) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан 
ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади. (Банк сири тўғрисидаги Қонуннинг 
4-
моддаси). 
153. 
Микромолиялаш тушунчаси ва микромолиявий хизматлар кўрсатувчи 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling