Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Банкларнинг ташкилий-ҳуқуқиий шакллари?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

140. 
Банкларнинг ташкилий-ҳуқуқиий шакллари? 
Жавоб: - Банклар, қоида тариқасида, мулкчиликнинг ҳар қандай шакли асосида 
акциядорлик жамияти тарзида ташкил этилади. (Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги Қонуннинг 
7-
моддаси). Республикамизда давлат, акциядорлик тижорат, хусусий, чет эл инвестициялари 
иштирокидаги (қўшма) банклар ва чет эл шўъба банклари мавжуд. 


141. 
Банкнинг бошқарув органлари? 
Жавоб: Акциядорларнинг умумий йиғилиши, банк кенгаши ва бошқаруви банкнинг 
бошқарув органлари ҳисобланади. (Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги Қонун, 22-модда). 
142. 
Банк билан мижоз ўртасидаги муносабатлар нимага асосланади? 
Жавоб: Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида 
амалга оширилади. (Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги Қонун, 31-модда). 
143. 
Қандай маълумотлар банк сири деб ҳисобланади? Бундай маълумотлар қайси 
органларга ва қандай тартибда берилади? 
Жавоб: Банклардаги ўз мижозлари ва вакилларининг операциялари, ҳисобварақлари 
ҳамда жамғармаларига доир маълумотлар банк сири деб ҳисобланади ва банклар уларнинг 
сақланишига кафолат беради. Юридик шахслар ва бошқа ташкилотларнинг операциялари ҳамда 
ҳисобварақларига доир маълумотлар ана шу ташкилотнинг ўзига, прокурор, судларга, жиноий иш 
қўзғатилган бўлса суриштирув ва тегов органларига берилади. 
Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотномалар 
мижозларнинг ўзига ва уларнинг қонуний вакилларига, судларга; мижозларнинг ҳисобварақлари 
ва омонатларида турган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматбаҳо нарсалар хатланиши, уларга 
ундирув қаратилиши мумкин бўлган ҳолларда юритилаётган ишлар бўйича суриштирув ва тергов 
органларига берилади. Бюджетга тўловларни назорат қилиш мақсадида солиқ органларига ҳам 
бундай маълумотлар берилади. (Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги Қонун, 38-модда). 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling