Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Узоқ муддатли инвестициявий молиялаш деганда нимани тушунасиз?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

129. 
Узоқ муддатли инвестициявий молиялаш деганда нимани тушунасиз? 


Жавоб: Уч йилдан кам бўлмаган муддатга бериладиган инвестициявий кредитлар ва 
лизинг хизматлари, шу жумладан, банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари 
негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган 
маблағлари ҳисобланади. 
130. 
Инвестициявий кредит (лизинг)га нималар киради? 
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 3-
моддасида назарда тутилган мақсадлар учун берилган кредитлар (лизинг); 
Инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал, инновация ва ижтимоий 
инвестицияларга бўлинади. 
Капитал инвестициялар жумласига асосий фондларни вужудга келтириш ва такрор ишлаб 
чиқаришга, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга 
қўшиладиган инвестициялар киради. 
Инновация инвестициялари жумласига техника ва технологияларнинг янги авлодини 
ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга қўшиладиган инвестициялар киради. 
Ижтимоий инвестициялар жумласига инсон салоҳиятини, малакаси ва ишлаб чиқариш 
тажрибасини 
оширишга, 
шунингдек 
номоддий 
неъматларнинг 
бошқа 
шаклларини 
ривожлантиришга қўшиладиган инвестициялар киради. 
 
ИНВЕСТИЦИЯ 
131. 
Йирик кредит деганда нима тушунилади? 
Жавоб: Ҳар қандай бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳининг балансдан 
ташқари мажбуриятларини ҳам ҳисобга олган ҳолда, кредитлари жами суммаси 1-даражали банк 
регулятив капиталининг 10 фоиздан ошган ҳолат йирик кредит деб ҳисобланади. 
132. 
Инвестиция ресурсларига нималар киради? 
Жавоб: Инвестиция ресурсларига қуйидагилар киради: 
пул ва бошқа молиявий маблағлар, шу жумладан кредитлар, пайлар, акциялар ва бошқа 
қимматли қоғозлар; 
кўчар ва кўчмас мол-мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа моддий 
қимматликлар) ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар; 
интеллектуал мулк объектлари, шу жумладан техникавий ҳужжатлар тарзида тузилган 
техникага, технологияга, тижоратга оид ва бошқа билимлар, у ёки бу турдаги ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш учун зарур бўлган кўникмалар ва ишлаб чиқариш тажрибаси мажмуи, ноу-хау; 
ерга ва бошқа табиий ресурсларга, биноларга, иншоотларга, ускуналарга эгалик қилиш ва 
улардан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек мулк ҳуқуқидан келиб чиқувчи бошқа ашёвий ҳуқуқлар. 
Инвестиция ресурсларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қимматликлар ҳам 
киритилиши мумкин. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling