Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Банк (корхона)га етказилган моддий зарарни ходимдан ундириб олиш тартиби


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

115. 
Банк (корхона)га етказилган моддий зарарни ходимдан ундириб олиш тартиби. 
Жавоб: Ўртача ойлик иш хакидан ортик булмаган микдорда етказилган зарар суммаси 
айбдор ходимдан иш берувчи (Бошкарувчи, Бошкарув Раиси ёки Банк Бошкаруви)нинг 
фармойишига мувофик ундирилади. Фармойиш зарар етказилганлиги аникланган кундан бошлаб 
бир ой ичида чикарилиши мумкин. 
Етказилган зарарнинг ходимдан ундирилиши лозим булган суммаси унинг уртача ойлик иш 
хакидан ошиб кетса ёки зарар аникланган кундан кейин бир ойлик муддат утган булса, зарар суд 
тартибида ундирилади. 
116. 
Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада 
бўлишидан мақсад нима? 
Жавоб: Банклар уз фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш, омонатларни, кредитлар ва 
бошка инвестицияларнинг кайтарилишини кафолатлаш максадида уз мижозлари (вакиллари) 
тугрисидаги маълумотларни конунда белгиланган тартибда ва доирада узаро алмашиб 
туришлари ва бир-бирларига такдим этишлари мумкин. 
Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар Фукароларнинг банклардаги омонатларини 
кафолатлаш фондига, шунингдек омонатчиларга пулларни қайтариш тадбир-чораларини куриш 
учун агент банкларга такдим этилади. 
Бошқа банкнинг мижози (вакили) тўғрисидаги маълумотларни олган банк бундай 
маълумотларни ошкор килишга ва учинчи шахсларга такдим этишга хақли эмас. 
117. 
Валюта операциялари нима? 
Жавоб: Валюта операцияларига куйидагилар киради: 
валюта бойликларига булган мулк ҳуқуқининг ва бошка ҳуқуқларнинг узга шахсга утиши 
хамда валюта бойликларини тулов воситаси сифатида ишлатиш билан боглик операциялар; 
валюта бойликларини Ўзбекистон Республикасида олиб кириш ва жунатиш, шунингдек 
Ўзбекистон Республикасидан олиб чикиш ва жунатиш; 
халкаро пул жунатмаларини амалга ошириш
резидентлар ва норезидентлар ўртасида миллий валютадаги операциялар. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling