Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Етказилган зарар учун қайси ҳолларда ходимга тўлиқ моддий жавобгарлик


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

113. 
Етказилган зарар учун қайси ҳолларда ходимга тўлиқ моддий жавобгарлик 
юклатилади. 
Жавоб: Етказилган зарар учун қуйидаги холларда ходимга тўлиқ моддий жавобгарлик 
юклатилади: 
1) махсус ёзма шартнома асосида унга ишониб топширилган кимматликларнинг 
сакланишини таъминламаганлик учун; 
2) бир галлик хужжат асосида олинган кимматликларнинг сакланишини таъминламаганлик 
учун; 
3) касддан зарар етказилганда; 
4) алкоголли ичимликдан, гиёвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик холатида 
зарар етказилганда; 
5) ходимнинг суд хукми билан аникланган жиноий харакатлари натижасида зарар 
етказилганда; 
6) тижорат сирлари ошкор этилганда; 
7) конунларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси хукуматининг карорларида назарда 
тутилган холларда. 
Ун саккиз ёшга тулмаган ходимлар факат касддан етказилган зарар учун, алкоголли 
ичимликдан, гиёвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик холатида ёки жиноят содир этиш 
натижасида етказилган зарар учун тулик моддий жавобгар буладилар. 
114. 
Қарз ва кредит ўртасидаги фарқ кандай? 
Жавоб: Кредит-тижорат банклари, кредит уюшмалари ва ломбардлар томонидан 
берилиши мумкин. Қарз – эса юқорида қайд этилган юридик шахслар билан бир қаторда 
фуқаролар томонидан хам берилиши мумкин.
Кредит фақат фоизлар хисобига берилади, қарз фоизсиз хам берилиши мумкин. 
Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки 
турга хос аломатлари билан белгиланган бошка ашёларни мулк килиб беради, қарз олувчи эса 
қарз берувчига бир йула ёки булиб-булиб, ушанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган 
ашёларнинг хили, сифати ва микдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) кайтариб бериш 
мажбуриятини олади. 
Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган хисобланади. 
Кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошка кредит ташкилоти (кредитор) 
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган микдорда ва шартлар асосида пул 
маблаглари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун 
фоизлар тулаш мажбуриятини олади. 


Ушбу шартномаларнинг бир-биридан асосий фарқи қарз йиллик устама фоизсиз берилиши 
мумкин. Кредит эса албатта йиллик фоиз устама билан берилади. 
Кредит-кредит ташкилотлари томонидан берилади, қарз-юридик ёки жисмоний шахслар 
томонидан берилади. 
Кредит-фоиз билан берилади, қарз-фоизли ёки фоизсиз шаклда берилади. 
Кредит-пул шаклида берилади, қарз-пул ёки товар шаклида берилади. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling