Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Марказий банк томонидан тижорат банкларининг кредит сиёсатига қандай


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

107. 
Марказий банк томонидан тижорат банкларининг кредит сиёсатига қандай 
талаблар қўйилган? 
Жавоб: Адлия вазирлигида 2000 йил 2 мартда 905-сон билан давлат рўйхатига олинган 
“Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги Низомга 
мувофиқ, банкнинг кредит сиёсати унинг жорий банк стратегияси ва иқтисодий ҳолатига 
мувофиқлигини таъминлаш учун банк Кенгаши томонидан йилига камида бир марта тегишли 
йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда қайта кўриб чиқилиши, тасдиқланиши ва Марказий 
банкка тақдим этилиши керак. 
Банкнинг кредит сиёсати - кредитлаш жараёнида юзага келувчи таваккалчиликни 
бошқаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинадиган чоралар ва услубларни белгиловчи 
ҳамда банк раҳбарияти ва ходимларини кредитлар портфелини самарали бошқаришга доир 
кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжатдир. Кредит сиёсати банкнинг кредит фаолияти 
мақсадларини аниқ кўрсатиши ва аниқлаб бериши шарт. 
Кредит сиёсатига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
1. Кредит сиёсатининг мақсади ва стратегияси 
2. Ваколатлар даражаси ва масъулиятни тақсимлаш 
3. Кредит турлари 
4. Кредитларнинг тўпланиши 
5. Кредитларни тўлаш 
6. Қарздорларга доир молиявий ахборот 
7. Гаров таъминотига нисбатан қўйиладиган талаблар 
8. Кредит мониторингига нисбатан қўйиладиган талаблар 
9. Фоиз ставкалари 
10. Боғлиқ шахслар билан бажариладиган операциялар 
11. Кўзда тутилмаган ҳолатлар моддалари (балансдан ташқари моддалар) 
12. Кредит портфелини аудит қилиш 
13. Банк Бошқаруви ва Кенгашига тақдим этиладиган ҳисоботлар 
108. 
Марказий банк томонидан тижорат банкларининг банк амалиётларини ўтказиш 
тартиби белгиланган ички тартибларига қандай талаблар қўйилган? 


Жавоб: Марказий банк томонидан тижорат банкларининг банк амалиётларини ўтказиш 
тартиби кўрсатилган ички тартибларига қўйилган талаблар Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлигида 2000 йил 5 апрелда 916-рақам билан давлат рўйхатига олинган «Марказий банк 
томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар 
тўғрисида»ги Низомда батафсил келтирилган. 
Бунда тижорат банкларининг ички тартиблари банк амалиётларини Ўзбекистон 
Республикасининг қонун ва қонуности ҳужжатлари, шу жумладан Марказий банкнинг тегишли 
меъёрий ҳужжатлари доирасида амалга оширишнинг батафсил, аниқ тартибини белгилаб, мазкур 
банк раҳбарлари ва ходимлари учун ижро этилиши мажбурий бўлган қўлланма вазифасини 
бажаради. 
Тижорат банклари ишлаб чиққан ички тартиблар Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва 
бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, 
Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ бўлиши ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари 
талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
Тижорат банклари ички тартибларида фуқаролар ва бошқа банк мижозларининг қонун 
ҳужжатлари билан ҳимояланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига зид 
нормалар белгиланишига йўл қўйилмайди. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling