Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Банкларнинг ўз мижозлари олдида жавобгарлиги?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

144. 
Банкларнинг ўз мижозлари олдида жавобгарлиги? 
Жавоб: 
Банклар 
маблағларнинг 
сақланиши 
ҳамда 
омонатчилар 
олдидаги 
мажбуриятларнинг бажарилиши учун, шу жумладан тўловлар бир банкдан бошқа банкка ўз 
вақтида ўтиши ҳамда маблағларнинг корхона ва ташкилотлар ҳисоб-китоб варақларига 
киритилиши учун ўз мижозлар ва омонатчилари олдида жавобгардиррлар. (Банклар ва банк 
фаолияти тўғрисидаги Қонун, 39-модда). 
145. 
Банклар фаолияти қайси асосларга кўра тугатилиши мумкин? 
Жавоб: Банк қуйидаги ҳолларда ўз фаолиятини тўхтатади: акциядорлар йиғилишининг 
қарорига кўра; Марказий банк лицензияни чақириб олганида; банкрот деб эълон қилинганида. Ўз 
фаолиятини тўхтатган банк Марказий банк томонидан банкларни давлат рўйхатига олиш 
дафтаридан чиқарилади. (Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги Қонун, 19-модда). 
146. 
Тижорат банклари учун таъқиқланган фаолият турлари. 
Жавоб: Банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо ва суғурта фаолияти билан 
шуғулланишга ҳақли эмаслар. (Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги Қонун, 4-модда). 
147. 
Марказий банк томонидан банкларга нисбатан қўлланиладиган чора ва 
санкциялар? 
Жавоб: Банклар қонунчилик ҳужжатларини, иқтисодий нормативларни бузган тақдирда 
Марказий банк улардан устав капитали энг кам миқдорининг 0.1% гача жарима ундириш ёки айрим 
операцияларни ўтказишни олти ойгача бўлган муддатга чеклаб қўйиш ҳамда бошқа санкцияларни 
қўллаш ҳуқуқига эга. (Марказий банк тўғрисидаги Қонун, 53-модда) 
Неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. (Фуқаролик кодексининг 260-261-моддаси) 
148. 
Меҳнат шартномаси нима ва қай тартибда тузилади? 
Жавоб: Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик
малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви
шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган 
шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. 
Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар. 


Меҳнат шартномасини тузиш ҳақидаги келишувдан олдин қўшимча ҳолатлар (танловдан 
ўтиш, лавозимга сайланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин. 
Ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
меҳнат

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling