Касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси


  Кредитларга қайси ҳолатда “фоизларни ўстирмаслик” мақоми берилади?


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/78
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1641696
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   78
Bog'liq
1. КМАК саволнома 2022

160. 
Кредитларга қайси ҳолатда “фоизларни ўстирмаслик” мақоми берилади? 
Жавоб: -асосий қарз ва унга хисобланган фоизларнинг қайтариш муддати 60 кун ва унган 
ортик муддатга кечиктирилганда (қисқа муддатли кредитлар бўйича) 

асосий қарз ва унга хисобланган фоизларнинг қайтариш муддати 90 кун ва унган ортик 
муддатга кечиктирилганда (узок муддатли кредитлар бўйича) 

Марказий банк меъёрий хужжатларига асосан субстандарт, шубхали ва умидсиз 
тасникланган активлар бўйича 

МСФО га асосан активларнинг кадрсизланиши холатларида. 
Фоизларни устирмаслик сиёсати кулланилган кредитлар фоизларни хисоблаш балансдан 
ташкари хисоб ракамида хисоблаб борилади ва маблаглар келиб тушганда дастлаб фоиз 
қарздорлиги ундирилади.
161. 
Банк активлари неча тоифада таснифланади ва уларнинг тоифаланиш 
даражасига қараб эҳтимолий йўқотишларга қандай миқдорда заҳиралар яратилади? 
Жавоб: Активларни таснифлаш тизими барча турдаги кредитлар, жумладан, банк 
кафолатлари, кредит линиялари, банклараро кредитлар, овердрафтлар учун кулланилади ва 
балансдан ташкари мажбуриятларни таснифлашни кузда тутади. 
Мазкур тизим бошка банк активлари, жумладан, инвестициялар, кимматли коғозлар олди-
сотдиси, олишга доир хисобвараклар, учинчи шахслар номидан мажбуриятларни бажариш бўйича 
сотиб олинган талаб килиш ҳуқуқи ва кайтарилмаслик хатари мавжуд булган бошка активларни 
бахолашда хам кулланилиши мумкин. 
Кредитни таснифлаш тизими куйидаги мезонлар бўйича қарздорни бахолашдан 
бошланади: 

тенденция ва тармок (иктисодий сектор) келажаги; 

қарздорнинг молиявий ахволи; 

мижознинг кредит тарихи; 

муайян лойиханинг иктисодий жихатдан асосланиши (низоми); 

корхонадаги рахбарлик ва бошкариш сифати (агар кредит корхонага берилса). 
Кредит тахлили ва активлар таснифи натижалари қарз олувчининг молиявий ахволи
кредитларни тулаш тарихи ва тегишли тарзда расмийлаштирилган гаровнинг мавжудлиги каби 
омилларга боглик. Ушбу омилларни кредит портфели ва тижорат банкининг бошка активларига 
хос булган таваккалчиликни аниклаш ва бахолашда куллаш жуда мухимдир. 
Банк активлари куйидаги тартибда ва тоифалар бўйича таснифланади: 
-
“Яхши” актив. 
-
“Стандарт”. "Стандарт" сифатида таснифланган активлар бўйича банк кайтарилмаган 
асосий қарз суммасининг 10 фоизи микдорида захиралар тузиши шарт. 
“Субстандарт”. “Субстандарт" сифатида таснифланган активлар бўйича банк асосий 
қарзнинг туланмаган суммасининг 25 фоизига тенг булган захираларни шакллантириши лозим. 


"Шубхали". "Шубхали" деб таснифланган активлар бўйича банк асосий қарз туланмаган 
суммасининг 50 фоизи микдорида захирани ташкил этиши шарт. 
“Умидсиз”. Умидсиз деб таснифланган активлар бўйича банк асосий қарзнинг туланмаган 
суммасининг 100 фоизи микдорида захиралар яратиши керак. 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling