валюта бойликларига бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ҳуқуқларнинг ўзга шахсга ўтиши
ҳамда валюта бойликларини тўлов воситаси сифатида ишлатиш билан боғлиқ операциялар;
валюта бойликларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва жўнатиш,
шунингдек
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва жўнатиш;
халқаро пул жўнатмаларини амалга ошириш;
резидентлар ва норезидентлар ўртасида миллий валютадаги операциялар.
169.
Валюта операциялари қандай турларга бўлинади?
Жавоб: Валюта операциялари жорий халқаро операцияларга ҳамда капитал ҳаракати
билан боғлиқ валюта операцияларига бўлинади.
170.
Жорий халқаро операцияларга қайси операциялар киради?
Жавоб: ташқи савдо, бошқа
жорий фаолият олиб борилиши, шу жумладан,
хизматлар
кўрсатилиши муносабати билан, шунингдек одатдаги қисқа
муддатли банк ва кредит
механизмлари ишлаши муносабати билан тўланиши зарур барча тўловлар;
фоизлар ва бошқа даромадлар кўринишида, шу жумладан,
банк омонатлари, кредитлар
ҳамда лизинг бўйича олинадиган фоизлар ва бошқа
даромадлар шаклида, шунингдек бошқа
инвестициялардан олинадиган соф даромад шаклида тўланиши зарур тўловлар;
кредитларни, қарзларни узиш учун ёки тўғридан-тўғри инвестициялар амортизацияси учун
мақбул суммаларни тўлаш;
савдо билан боғлиқ бўлмаган пул жўнатмаларининг мақбул суммалари.
Do'stlaringiz bilan baham: