Касби туман халқ таълими бўлими томонидан 2020-2021 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва 2021-2022 ўқув йилида амалга ошириш режалаштирилган ишлар тўғрисида


Download 39.24 Kb.
bet1/11
Sana23.12.2022
Hajmi39.24 Kb.
#1048654
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МАРУЗА (2)


Касби туман халқ таълими бўлими томонидан 2020-2021 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва 2021-2022 ўқув йилида амалга ошириш режалаштирилган ишлар тўғрисида


МАЪЛУМОТ
Касби туманида 59 та умумий ўрта таълим ва 2 та Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари, 1 та “ Баркамол авлод “ болалар мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ўтган ўқув йилида тумандаги мактабларда 35640 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олди. 2576 нафар ўқувчи 11-синфни тугатди.
2021-2022 ўқув йилида 1-синфга 3518 нафар ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилган.


ТАЪМИРЛАШ ВА ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28-декабрдаги “ 2021-2023- йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 4936 - сонли қарори доирасида тумандаги 7, 16, 26-мактабларда мукаммал таъмирлаш, 12-мактабда 330 ўринли янги мактаб биноси қурилиши якунига етказилиши арафасида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2-апрелдаги “ Обод қишлоқ”, “ Обод маҳалла “ дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан 17,41-мактабларни мукаммал таъмирлаш учун 7 млрд 262 млн сўм маблағ ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3-июндаги 284-сонли фармойишига асосан мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида тумандаги 34 та мактабга 9 млрд 37 млн сўм маблағ ажратилди.
Умумий ўрта таълим мактабларини 2021-2022-куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 5та ( 1, 15, 16, 17, 53) мактаб табиий газ билан, 56 та мактаб кўмир ёқилғиси билан иситилади. Мактабларга режадаги 1300 тонна кўмир ёқилғиси 100 фоиз етказиб берилди. Етказиб берилаётган кўмирнинг сифати ва ҳажмининг жамоатчилик Кенгаши аъзолари томонидан кўриб , қабул қилиш тизими яратилди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИГ ТАЪЛИМ – ТАРБИЯ СОҲАСИГА ОИД ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРИНИНГ ИЖРОСИ БЎЙИЧА
Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг туб моҳиятига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири бу-шубҳасиз таълим-тарбия тизимидир. Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчиларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19-майдаги “ Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарорининг ижроси юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19-майдаги “ Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 312-сонли қарори асосида Республикамизда чет тилларга ихтисослаштирилган 207 та мактаб ташкил этилди. Мазкур қарор билан тумандаги 5-мактаб чет тилларни ўрганишга ихтисослаштирилган мактаб мақомини олди. 2021-2022 ўқув йилида 5-мактабда чет тилларга ихтисослаштирилган синфларда ўқиш истагини билдирган 2020-2021 ўқув йилида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синфини тугатган 117 нафар ўқувчи ҳужжат топширди. Ҳужжат топширган ўқувчиларнинг 80 нафари тест синовларида иштирок этди. Тест синовларида юқори натижа кўрсатган 30 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва халқ таълими вазирлиги тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “ Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4940-сонли қарорига мувофиқ таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатига тумандаги 3,23,50,51 мактаблар киритилган. Мазкур мактаб раҳбарлари мактабда таълим даражасини кўтариш борасида қандай ишларни амалга оширмоқда?...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14-августдаги “ Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим –тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган педагоглар меҳнатини рағбатлантириш мақсадида Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7-июндаги “ Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги 471-сонли қарорига асосан 50-мактаб олис ҳудуддаги мактаб мақомини олди. Мактабда қарор ижроси юзасидан қандай ишлар амалга оширилди ?...

Download 39.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling