Касби туман халқ таълими бўлими томонидан 2020-2021 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва 2021-2022 ўқув йилида амалга ошириш режалаштирилган ишлар тўғрисида


Download 39.24 Kb.
bet3/11
Sana23.12.2022
Hajmi39.24 Kb.
#1048654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МАРУЗА (2)

ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ БЎЙИЧА
Касби туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларида 112 нафар психологлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 58 нафар олий маълумотли мутахасис психологлар, 13 нафар қайта тайёрловдан ўтган, 43 нафар олий маълумотли номутахасис педагогларни ташкил этади. Барча таълим муассасаларидаги вакант ўринларни малакали мутахасис кадрлар билан тўлдириш, номутахасис психологларни қайта тайёрловдан ўтказиш бўйича билдириш хатлари умумий ўрта таълим мактабларига берилган бўлсада ,ҳозирги кунда 2-6-11-14-18-20-23-25-27-29-31-32-34-35-36-43-46-50-55-58-мактабларда номутахасис психологлар ишлаб келмоқда. Умумтаълим мактабларининг 57 тасида психологик хизмат хоналари мавжуд бўлиб, 2-6-8-14-21-25-30-41-51-мактаблар белгиланган меъёрлар асосида жиҳозланмаган, 37,9,45,47- мактабларида психологик хизмат хоналари мавжуд эмас. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда психологик хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш,умумий ўрта таълим мактаблари амалиётчи психологлари салоҳиятини ошириш, уларни таълим соҳасидаги ҳамда ўз фаолияти йўналишидаги қабул қилинган қарорлар, меъёрий ҳужжатлар, ўқув адабиётлари билан яқиндан таништириш мақсадида ҳар ойнинг иккинчи чоршанбаси мактаб амалиётчи психологлари учун халқ таълими бўлимида ўкув куни деб белгиланиб ўқув семинарлари ўтказилиб борилди. Ўқув кунларига 8-18-25-26-27-30-37-39-41-45-47-50-58-мактаб психологлари тўлиқ иштирок этишмади.Туман психологлари гурухида телеграмм канали орқали берилган топшириқларни ўз вақтида олиб бажармаган 18-25-27-30-37-45-50-58-мактабларга бир неча марта огоҳлантириш берилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 26 октябрда 2722-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шахобчаси тўғрисида”ги Низом асосида тумандаги 2,10,13,14,22 умумий ўрта таълим муассасаларида логопедия шахобчалар ташкил этилиб 243 нафар нутқида нуқсони бўлган ўқувчилар жалб этилган
Туман Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда жами 75 нафар бола , Ўзбекистон Республикаси ҳалқ таълими вазирининг 2019 йил 9 сентябрдаги 294-сонли “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олиши учун 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган ўқув режаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи асосида уйида якка тартибда таълим олди . Уларга 205 нафар малакали ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқди. Барча уйда таълим олаётган болалар ўқув қуроллари хамда парта, стол, доска билан таъминланган.
2020 йил 3-декабр” Халқаро ногиронларни химоя қилиш куни” муносабати билан мактаблардаги уйда якка тартибда таълим олаётган 75 нафар имконияти чекланган ва узоқ вақт даволанишга мухтож болалар холидан хабар олиниб , уларга спорт кийимлари ва ўқув қуроллари тарқатилди..Туман прокуратураси томонидан 2020 йил 23 декабрда уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларни таълим тарбия жараёнлари ўрганилганда 6, 7, 52, 32, 36, 24, 43, 54, 55, 10, 12, 14, ,27, 34, 40, 41, 46 мактабларда уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар хужжати йиғма жилдларида камчиликлар борлиги ,мактаб рахбарлари томонидан парта, стол - стуллар ва ўқув қуроллари билан таъминланганлиги, лекин берилган жихозлар эътиборсизлик натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги, дарс машгулотларини 18, 59, 19-мактабларнинг ўқитувчиларни ўз вақтида ўтмасликлари аниқланди ва қонуний жазо чоралари кўрилди. 2020 йил 29 декабрда туман Адлия бўлими томонидан уйда якка тартибда таълим олаётган болалар таълим жараёни ўрганилганда 6, 10, 16, 18, 23, 40 мактаблардаги 25 нафар ўқитувчиларига йўл пуллари хисобчиларнинг эътиборсизлиги натижасида тўлаб берилмасдан келинганлиги аниқланди ва йўл пуллари тўлаб берилди. Туман халқ таълими бўлимининг 2020 йил 15 сентябрдаги 69-сонли буйруғи, 3-бандида кўрсатилган уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларни ўқув машғулотларини ўтиш учун олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлаш таъкидлаб ўтилган бўлсада , хали ҳануз 1, 6, 10, 12, 14, 15, 20, 24, 34, 36, 40, 43, 48, 54, 55, 56 мактабларда ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар дарс бериб келмоқда. Ўқув қуроллари , ўқув жихозлари ва дарсликлар билан таъминлаш ўқув йили мобайнида назорат қилиб борилиши мактаб раҳбарларига юклатилди . 2021-2022 ўқув йилида “Жисмоний ва психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабига асосан ўқувчилар ҳужжатлари йиғма жилдлари 25 августга қадар халқ таълими бўлимига тақдим этилиши лозим эди афсуски ,1-4-6-7-8-10-12-14-15-17-18-19-20-23-24-25-27-31-32-34-36-39-40-41-43-46-52-54-56-59-ҳозирги кунга қадар тақдим этмадилар.
2020-2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларида 9-синфни тамомлайдиган 2973 нафар ўқувчиларнинг 194 нафари академик лицейларга , 446 нафари касб- хунар мактабларига, 2333 нафари 10-синфда ўқишни давом эттириш истагини билдирганлар. Академик лицейларга тумандаги 18-мактабдан 9 нафар, 13.2%, 24- мактабдан 8 нафар, 16.3%, 41- мактабдан 11 нафар, 21.5%, 44-мактабдан 10 нафар , 22.7%, 58-мактабдан 10 нафар, 38.4% ни ташкил этади.

Download 39.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling