Касби туман халқ таълими бўлими томонидан 2020-2021 ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва 2021-2022 ўқув йилида амалга ошириш режалаштирилган ишлар тўғрисида


Download 39.24 Kb.
bet5/11
Sana23.12.2022
Hajmi39.24 Kb.
#1048654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
МАРУЗА (2)

ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР
Тумандаги маданият ва истороҳат боғида 2021 йил 5-апрел куни “ Миллий урф одатлар , қадриятларнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни “ шиори остида ўтказилган танлов миллий қадриятлар ва урф –одатларни асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш борасидаги ижобий ишлардан бири бўлди.
Маълумки кўп йиллик бой тарихга эга бўлган халқимизда ҳунармандчилик муҳим ўрин тутган. Ҳозирда ҳам кулолчилик, зардўзлик, гиламдўзлик, чилангарлик, ёғоч ўймакорлиги, ҳайкалтарошлик каби ҳунарлар ривожланиб авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Танловда миллий ҳунармандчилик, миллий таомлар, миллий либослар, миллий спорт ўйинлари, миллий куй ва қўшиқлар намойиш этилди. Танловда туман ҳокими Т.Мейлиев иштирок этиб, танлов ҳақида ўзининг фикр мулоҳазаларини билдирди. Миллий таомлар йўналишида 46-мактаб, миллий либослар йўналишида 42-мактаб, миллий ашула ва рақс йўналишида 11-мактаб, миллий спорт ўйинларидан арқон тортиш мусобақасида 19- мактаб, варрак учириш танловида 43-мактаб жамоаси ғолибликни қўлга киритдилар. Ғолиблар туман халқ талими бўлимининг махсус совғасини қўлга киритди.
2021 йил 11-апрел куни тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган “ Ёшлар форуми “ да бадиий асар қаҳрамонлари, буюк алломалар сиймосини яратиш ва акс эттириш номинациясида Амир Темур сиймосини яратган 38-мактаб жамоаси 1-ўрин, Абдулло Қадирий сиймосини яратган 59-мактаб жамоаси 2-ўрин, Ўткир Ҳошимовнинг “Урушнинг сўнгги қурбони “ асари қаҳрамонлари сиймосини яратган 53- мактаб жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Тадбирда1, 2, 5, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 16, 18, 19, 20, 21, 22, 26, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 38, 39,40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 51, 52, 53, 54, 56, 58, 59, 60-мактаблар фаол иштирок этган бўлса 3, 4, 6, 14, 15, 17, 23, 24, 25, 27, 28, 36, 37, 50, 55, 57, 11-ИДУМ иштирок этмади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган вояга етмаганларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш давлат сиёсатининг устивор йўналишига айланди. 2021 йил 6-август куни боқувчисини йўқотган , чин етим 20 нафар вояга етмаганларга туман халқ таълими бўлими томонидан кийим – бош, ўқув қуроллари олиб берилди ва байрамона дастурхон атрофида , консерт дастурлари намойиш қилинди.


Download 39.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling