- Касбий фаолият юзасидан маълумотлар (ахборотлар) турли манбалардан
- олиниши мумкин.
- 1. Муайян мутахассисларнинг касбий фаолиятини кузатиш катта аҳамият касб этади.
- 2. Касбий фаолият тўғрисида маълумотлар тўплашнинг асосий методларидан
- бири бўлиб суҳбат - интервью ҳисобланади. Мутахассислар билан стандарт ёки
- ностандарт тарзда интервью уюштириш самарали
- натижа беради.
- 3. Баъзан касбий фаолиятнинг у ёки бу қирралари (жабҳалари) ни қайд қилувчи
- кундаликлар ёки варақлардан ҳам фойдаланилади.
- 4. Касб - ҳунар тўғрисидаги маълумотлар (ахборотлар) умумлаштирилади ва ҳар хил
шаклларда мутахассислар ҳукмига ҳавола қилинади. Касбий фаолият шахснинг муносабат ва мотивларидан иборат бўлиб, ҳаракатлар ва операцияларни назорат қилиш ҳамда бошқаришни қамраб олади. Фаолиятнинг динамик хусусиятларини ўрганиш учун унга кўп ёқлама ёндашишни амалга ошириш зарур. Фақат мотивацион ва регулятив жабҳаларини ҳисобга олиш билан касбий фаолият моҳиятини тавсифлаб бўлмайди, модомики шундай экан, унинг шахсга оид, эмоционал, когнитив ва операционал, иродавий жиҳатлар билан боғлиқ томонларини ҳам тадқиқот предметига киритиш лозим. Касбий фаолият муваффақиятини таъминловчи мезонлар сифатида шахснинг мақсадга эришувини тавсифловчи ҳар хил кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин Касбий фаолият муваффақиятини таъминловчи мезонлар сифатида шахснинг мақсадга эришувини тавсифловчи ҳар хил кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Мезонлар тариқасида касбий билимларга ва малакаларга нисбатан уқувчанлик, мутахассис фаолиятининг бевосита ва билвосита кўрсаткичлари унинг ҳамкорлик фаолиятига қўшган ҳиссаси қўлланилади. Касбий фаолият муваффақияти мезонлари қаторига қуйидагалар киритилади: 1) Самарадорликнинг тўғридан тўғри кўрсаткичлари: сифат, ишлаб чиқариш
Do'stlaringiz bilan baham: |