Касбий фаолиятнинг психодиагностикаси РЕЖА; 1.Касбий фаолият психодиагностикаси ҳақида тушунча. 2.Касбий фаолиятнинг тузилиши ва босқичлари. 3.Касбий фаолиятни баҳолашнинг шакллари ва уларнинг психологик тавсифи Психология фанида касбий психодиагностика бўйича муайян илмий изланишлар Психология фанида касбий психодиагностика бўйича муайян илмий изланишлар олиб борилган, ўзига хос ёндашишлар амалга оширилган. Б.В.Кулагиннинг фикрича, касбий психодиагностика деганда одамнинг индивидуал хусусиятларини тадқиқ этиш ва баҳолаш мақсадида касбга саралаш, касб танлашга йўналтириш, номзодларни (даъвогарларни) ихтисосликка оқилона тақсимлаш, касбий тайёргарликни такомиллаштириш, касбий фаолиятни оптималлаштиришнинг амалий масалалари тизимини ечиш тушунилади. Индивидуалликнинг моҳиятини тушунишга умумий ёндашиш касбга саралаш Индивидуалликнинг моҳиятини тушунишга умумий ёндашиш касбга саралаш муаммосини ҳал қилишда бевосита аҳамиятга эга. Маълумки, касбга лаёқатлиликни ташхис (диагноз) қилиш инсоннинг касбий хислатларини ҳисобга олишга асосланади. Мазкур жараёнда қиёсий таҳлил орқали шахснинг хусусиятлари кўрсаткичлари билан касбий фаолиятнинг муваффақиятининг мустақил мезони даражалари аниқланади. Ҳозирги замон психологиясининг маълумотларига қараганда, ташхис (диагноз) қилиш - модели муайян математик алгоритмга асосланади.
Касбий фаолиятни таҳлил қилмасдан туриб, профессионал психодиагностика (касбий психологик) муаммоларни ҳал қилиш мумкин эмас, яъни профессиография моҳиятига ва унинг тузилишига эътибор қилиш зарур. Фақат шундагина фаолиятли ёндашув амалга оширилиб, унинг ҳаракатлари ва операциялари тестлар ёрдамида баҳоланиши мумкин. Чунки ҳаракатлар операциялар мазкур фаолиятнинг таркибини ташкил қилади, уларнинг қиёсий тавсифини эгаллаш жараёнини осонлаштиради, унга лаёқатли одамларни танлашга негиз яратади. Касбий фаолиятнинг таҳлили мақсадга йўналтирилган ва ташкилий жараён ҳисобланиб, у уч босқичдан ташкил топган бўлади: а) касбий фаолият юзасидан маълумотлар тўплаш; б) олинган маълумотлар ва ахборотларни қайта ишлаб чиқиш ҳамда умумлаштириш, уларнинг негизида профессиограмма тузиш; в) амалий ва назарий масалаларни ечиш учун профессиограммадан фойдаланиш (касбий фаолият муваффақиятини таъминловчи мезонлар танлаш, уни баҳолаш (ташхис қилиш) учун тестлар саралаш, касбларни таснифлаш ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |