Касбий маънавият ва маҳорат маҳорат тушунчасига замонавий ёндашув, унинг бўлажак ҳарбий-педагог касбий фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти
Download 32.04 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқитувчи (методист) маҳорати
- Тарбиячи–офицер маҳорати
Офицернинг педагогик маҳорати – унинг психологик-педагогик тафаккури, ўз хизмат фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган махсус билими, малакаси ва кўникмалари ҳамда ҳиссий-иродавий сифатлари бирлиги бўлиб, у офицер шахсининг юксак тараққий этган ғоявий, касбий, ахлоқий, жанговар, ташкилотчилик ва ҳарбий педагогга хос хислатлари билан уйғунликда таълим-тарбия вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш имконини беради.
Педагогик маҳорат мураккаб таркибга эга. У ҳарбий-педагогик фаолият таркиби ва мазмуни билан белгиланади. Таркибий жиҳатдан педагогик маҳорат ўқитувчи (методист) маҳорати ва тарбиячи маҳоратига ажратилади. Ўқитувчи (методист) маҳорати офицернинг ҳарбий-педагогик жараённинг қонуниятларини, хусусиятларини, шахсий таркибга таълим бериш жараёнининг мақсад ва вазифаларини чуқур билишида намоён бўлади. Педагогик маҳоратнинг бу элементи офицернинг ўз мутахассислигини, ҳарбий ишни, психология ва педагогика фанини, дидактика принципларини ва методларини, ўз ўқув фани методикасини чуқур билишга, бошқа фанлардан тушунчага, кенг дунёқарашга эга бўлишига асосланади. Билимларни эгаллаш, ҳарбий мутахассис учун зарур кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнининг моҳиятини чуқур билиш ва тушуниш маҳоратли педагогга хос хусусиятдир. Ҳаётнинг объектив шароитлари, илмий-техник тараққиёт, хизмат давомида мураккаб ҳарбий мутахассисликни эгаллаш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш, замонавий қурол-яроғ ва жанговар техникани ўрганиш, катта ахборот оқимини таҳлил қилиш каби долзарб вазифалар педагогик маҳоратни такомиллаштиришнинг зарур шартлари сифатида офицердан таълим жараёни психологиясини, ҳарбий хизматчини ва ҳарбий жамоани ҳозирги замон урушида муваффақиятли ҳаракат қилишга тайёрлаш қонуниятларини билишни ва амал қилишни талаб этади. Тарбиячи–офицер маҳорати ҳарбий хизматчилар тарбиясининг қонуниятларини, принципларини, методларини, мақсад ва вазифаларини, асосий йўналишларини билиши ва бу билимлардан амалда тўғри фойдалана олиши билан ифодаланади. Тарбиявий ишда педагог таъсир объектини, педагогик таъсир этиш воситаларини, тарбия принципларини ҳар томонлама ва чуқур билсагина муваффақият қозониши мумкин. Шунинг учун ҳарбий-педагогик маҳоратнинг юксак чўққиларига эришмоқчи бўлаган офицер ҳарбий хизматчи шахси ва ҳарбий жамоа психологиясини, бўйсунувчиларнинг шахсий хусусиятларини, уларга таъсир кўрсатувчи омилларни, шунингдек ахлоқий ва ҳуқуқий нормаларни, умумҳарбий низомлар талабларини, Мудофаа вазирининг буйруқ ва директиваларини билиши ва амалий фаолиятда, кундалик турмушда қўллай олиши лозим. Ўзининг ички таркиби бўйича тарбиячи маҳорати юксак даражада ривожланган оддий ва мураккаб ақлий кўникмалар ва малакалар, психологик-педагогик билимлар асосида шаклланган ва ривожланган ҳиссиётлар ва ирода, амалий фаолият ва одамлар билан мулоқот давомида шаклланган хислатлар, дунёқараш бирлигидир. Офицернинг педагогик маҳорати ўзининг мезонларига эга. Улар қуйидагилардан иборат: 1. Педагогик фаолиятда қўлланилаётган усул, восита, шакл ва методларининг илмий асосланганлиги. 2. Педагогик амалиётнинг педагогика, психология ва бошқа фанлар янгиликлари ва ютуқлари билан ҳамоҳанглиги. 3. Узоқ вақт давомида, ҳатто ўзгариб турувчи шароитда ҳам ижобий натижаларнинг барқарорлиги, долзарблиги, оптималлиги ва келажакка йўналтирилганлиги. 4. Педагогнинг ўзининг ва бошқаларнинг илғор иш тажрибасини умумлаштира олиши ва оммалаштириши. 5. Педагогнинг ўз вазифасига нисбатан юксак масъулиятлилиги. 6. Педагогнинг ташкилотчилиги, талабчанлиги ва ҳоказо. Кўрсатиб ўтилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда офицер педагог сифатида қуйидаги касбий сифатларга эга бўлиши лозимлигини кўрсатиш мумкин: ♦ илмий билимлар тизимини шакллантира билиши; ♦ ўз илмий дунёқарашини доимо кенгайтира бориши; ♦ ўз касбининг машаққатли, шарафли эканини тушуниши ва бундан фахрланиши; ♦ ўқиб ўрганишга малака ва кўникма ҳосил қилиш; ♦ бўйсунувчига психологик-педагогик ташхис қўя билиши; ♦ ташкилотчилик маҳоратига эга бўлиши; ♦ ижодкор ва ташаббускор бўлиши; ♦ ахборотларни йиға билиши ва тарқата олиши; ♦ тўплаган тажриба ва билимларини ҳаётда ишлата билиши; ♦ билим олишга эҳтиёжининг кучли бўлиши; ♦ таълим олувчига нисбатан педагогик талабчанликка эга бўлиши; ♦ ўз касбига доимо фидойи бўлиши ва бошқалар. Санаб ўтилган сифатларнинг мавжудлиги офицернинг педагог сифатида касбий такомиллашувининг зарурий шартларидан ҳисобланади. Download 32.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling