Касбий маънавият ва маҳорат маҳорат тушунчасига замонавий ёндашув, унинг бўлажак ҳарбий-педагог касбий фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти


Юксак педагогик маҳоратни шакллантиришни таъминловчи омиллар


Download 32.04 Kb.
bet7/7
Sana24.12.2022
Hajmi32.04 Kb.
#1053903
1   2   3   4   5   6   7
4. Юксак педагогик маҳоратни шакллантиришни таъминловчи омиллар.
Педагогик маҳорат кўп қиррали ва кенг маъноли тушунча бўлиб, унинг шаклланиши ва ривожланиши узоқ вақт давом этади. Офицернинг ҳарбий-педагогик сифатларини ва профессионал-педагогик маҳоратини шакллантириш ва ривожлантириш ички қарама-қаршиликларга эга ҳамда кўпгина омилларнинг таъсирида кечувчи жараёндир. Бу жараён ўз-ўзидан кечмайди, балки бошқариладиган бўлиб, биринчи навбатда ҳар бир офицернинг билими савияси, дунёқараши, ақлий, эстетик ва жисмоний ривожланиши даражасига боғлиқдир.
Педагогик маҳоратининг шаклланиши ва такомиллашуви офицер шахсининг профессионал, ижтимоий, руҳий ва маънавий ривожланишидаги қарама-қаршиликларни енгиш орқали эришилади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу қарама-қаршиликлар қуйидагилардан иборат:
♦ офицернинг билимлари, умумий маълумотлилиги ва хулқий тажрибаси ўртасидаги қарама-қаршиликлар;
♦ офицернинг нимани ва қандай бажариш кераклигини тушуниши ва амалий ҳаракатлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар;
♦ турли шароитлар ва вазиятларда офицернинг ўзини тутиши балан боғлиқ қарама-қаршиликлар;
♦ педагогик тактининг ривожланганлиги даражаси тўғрисидаги офицернинг шахсий баҳоси ва бошлиқлари, ҳамкасбларининг фикри, берган баҳоси ўртасидаги қарама-қаршиликлар ва бошқалар.
Бундай қарама-қаршиликларни ҳал этишнинг муҳим шарти сифатида касбий шаклланиш ва ривожланишнинг мураккаб жиҳатларини, офицер учун зарур бўлган сифатларни тарбиялаш вазифаларини ҳал этишга халақит бераётган омилларни бартараф этиш йўлларини тарбиячи ва тарбияланувчилар тамонидан тўғри тушунишни кўрсатиш мумкин.
Офицернинг профессионал сифатларининг, педагогик маҳоратининг шаклланишига жамиятдаги турмуш тарзи, кундалик фаолият, жамоадаги маънавий-руҳий муҳит ва бошқа омиллар ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Офицер ҳаёти ва фаолиятини таҳлил қилган ҳолда, бу жараён бир неча босқичларни ўз ичига олишини кўрсатиб ўтиш мумкин.
1. Офицерларда ҳарбий-педагогик сифатларнинг шаклланишига ва ривожлантирилишига улар олий ҳарбий ўқув юртида ўқиш даврида асос солинади. Курсантларда бўлажак ҳарбий-педагогик фаолиятга нисбатан мойиллик ва қизиқиш шакллантирилади. Бу даврда ҳарбий професионал-педагогик фаолиятнинг, таълим-тарбия ишлари жараёни методикасининг барча масалалари бўйича зарур бўлган билимлар асослари берилади, бошланғич малака ва кўникмалар шакллантирилади.
2. Офицерлар педагогик маҳоратини такомиллаштиришда уларнинг ҳарбий қисмлардаги хизмат фаолиятларини амалга ошириш жараёни муҳим ўрин эгаллайди.
Офицер хизматининг биринчи йиллари уларнинг ўқитувчи ва тарбиячи сифатида шаклланишидаги муҳим ва масъулиятли даври ҳисобланади. Чунки у энди эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини амалда қўллаши лозим бўлади ва бунинг учун шахсий жавобгарлигини ҳис этади.
Офицернинг педагогик маҳоратини такомиллаштиришда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
1. Офицерларни керакли илмий билимлар билан қуроллантириш.
2. Турли воситалар ва методлар ёрдамида офицер шахсига мақсадли ва тизимли педагогик таъсир кўрсатиш.
3. Ҳарбий қисмдаги хизмат ва турмушни ҳарбий низомлар талаблари асосида ташкил этиш.
4. Офицерларни таълим-тарбия жараёнига кенгроқ жалб этиш.
5. Офицернинг ўз билимларини, умумий маданий савиясини, ҳарбий-педагогик маҳоратини ошириш мақсадида ўз устида мустақил ишлашини, ўз фаолияти, хулқини назорат қилишини ташкил этиш ва бошқалар.
Бундай тадбирларни режали асосда ва доимий равишда амалга ошириб бориш офицернинг педагогик маҳорат чўққисини тезроқ эгаллашига замин яратади.
Download 32.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling