Касса муомулалари хисоби


III. Кирим ва чиким касса ҳужжатлари аудити


Download 121.36 Kb.
bet3/5
Sana16.06.2023
Hajmi121.36 Kb.
#1500377
1   2   3   4   5
Bog'liq
Касса муомулалари хисоби

III. Кирим ва чиким касса ҳужжатлари аудити.
Нақд пул олиш ва бериш операцияларига оид ўтказилган ҳужжатлар расмийлаштирилишини назорат килиш касса операциялари ўтказилишини текшириш вазифаларидан биридир.
Текширишда барча касса кирим ва чиким ордерлари ва бошқа ҳужжатлар сиёх билан аник, тушунарли, буялмасдан тулдирилганлигига ишонч хосил килиш керак.
Кирим ва чиким касса ҳужжатларининг ракамлари ва маълумотларини КО-3 сон шакл буйича кирими ва чиким касса ҳужжатлари билан мукобил текшириш усулида солиштириш зарур.
КО-3 сон шакл бухгалтерияда албатта юритилиши керак. Бундай текшириш бухгалтерия томонидан ёзилган кирим ва чиким касса ҳужжатларининг кассир томонидан алмаштириб куйилиши холларини аниклаш учун зарур. Бундан ташкари, аудитор сум якунли барча касса ҳужжатларини санок билан текшириши амалга оширилади.
Чунончи касса ҳисоботларида колдикларнинг кайд этилиши ва ишга туширилиши ва охирида уларнинг колдиклари кучириб куйилиши тўғрилиги текширилади. Куп учрайдиган конунбузарлик ва суиистеъмоллар сохта ҳужжатларни расмийлаштириш, тушган пулларни кирими килмаслик, бир ҳужжатнинг узини кассадан кайта -кайта ҳисобдан чикариш, касса кирими ва чикими буйича оборотлар якунини, тулов кайдномалари якунларини нотўғри ҳисоблаш, касса дафтари буйича колдикларни нотўғри чикариш, ишончсиз бухгалтерия ёзувларини кайд этиш ва касса операциялари акс эттирилган бухгалтерия регистрларига тузатишлар киритиш билан богликдир.
Аудитор корхона кассасига кирим килинган пул маблағларнинг туликлигини аниклаш максадида бутун текширилаётган даврда касса ҳисоботи буйича ҳисоб варакаси камайтирилганлиги ҳисобига банкдан олинган кучирма билан таккослайди. Бунда текшириш учун чек дафтарчалари вараклари хам жалб килинади. Текшириш натижалари куйидаги куринишда расмийлаштирилади:
1.Чек дафтари:чек раками, сана, сумма.
2.Банк кучирмаси: сана, сумма.
3.Касса ҳисоботи буйича: сана, касса кирим ордери раками, -суммаси.
4.Фарклари; кунларда, сумма.
Банкдан олинган пуллар кирим килиниши туликлиги текширилиши билан бир вактда банкка топширилган нақд пуллар касса буйича тўғри акс эттирилганлиги текширилади.
Пулни кабул килишда патта (квитанция) беради, унинг асосида кассадан чиким касса ордери ёзилади. Ушбу уринда пул банкка уз вактида топширилмаслиги хам, кассир томонидан банк патталари, банк кучирмалари ва ҳисоб раками буйича банк операциялари шифри сохталаштирилиши йули билан касса буйича пулнинг ҳисобдан чикарилиши пулнинг амалда топширилганидан кура, ортикча курсатилиши хам мумкин.
Тушум суммасининг моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботлари буйича сотилган моддий бойликлар учун тушумнинг туликлигини хам текшириш зарур.
Чиким касса ҳужжатларини оддий тартибга караб хам, чикимларнинг иктисодий бир хилдаги турлари:

  1. -ишчи ва хизматчиларга иш хаки тулаш;

  2. -мукофот тулаш;

  3. -ижтимоий сугурта буйича туловлар;

  4. -хизмат сафарлари харажатлари;

  5. -хужалик сарфларига пул бериш ва бошқалар буйича хам текширишлар ўтказилиши зарур.

Бу турдаги харажатларнинг хар бирини текширишда суиистеъмоллар, гайриконуний ва максадга номувофик харажатлар аникланиши мумкин.
Масалан: бажарилмаган ишлар буйича якунларни сохталаштириш, тулов ҳужжатларидан 2-чи марта фойдаланиш ва бошқалар.
70-"Мехнатга хак тулаш буйича ҳисоб китоблар" счети буйича кредит колдиклари билан туланмаган тулов кайдномалари буйича текширилаётган ойнинг 1-кунига сумма колдиги уртасидаги фарксуиистеъмол килиш белгиси ҳисобланади.
Аудитор тулов кайдномаларида пул тулаш тўғрисида рухсат ва тулов муддати курсатилган ёзув бўлган тақдирда пул туланишини, корхона бухгалтерияси хар ойда кассада кайта руйхат килинганлиги, ёкилги-мойлаш материаллари ва овкатланишга бериладиган талонлар хамда қатъий ҳисобдаги бланкалар ҳисобини куриб чикиши керак.

Download 121.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling