Каталитик риформинг жараёни кимёвий реакциялари бориши учун оптимал режимларни танлаш
Download 300.57 Kb. Pdf ko'rish
|
katalitik-riforming-zharayoni-kimyoviy-reaktsiyalari-borishi-uchun-optimal-rezhimlarni-tanlash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Каталитик риформинг жараёни кимёвий реакциялари бориши учун оптимал режимларни танлаш Алиакбар Тўрақулович Рўзиев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи aliakbar.ruziev1608@gmail.com Лочин Исматиллаевич Тиллоев tilloyevl@mail.ru Бухоро муҳандислик-технология институти Аннотация: Ушбу мақолада каталитик риформинг жараёни кимёвий реакциялари бориши учун муҳум ҳисобланган омилларнинг оптимал режимларни танланган ва каталитик риформинг реакцияларига уларнинг таъсири ўрганилган. Калит сўзлар: нафта, риформинг, реакция, гидрогенлаш, изомеризация, хлорорганика. Selection of optimal profiles for the course of chemical reactions of catalytic riforming process Aliakbar Roziev aliakbar.ruziev1608@gmail.com Bukhara Oil Refinery Plant Lochin Tilloev tilloyevl@mail.ru Bukhara Engineering Technological Institute Abstract: In this article, the optimal profiles of factors considered important for the course of chemical reactions of the catalytic riforming process are selected and their effects on catalytic riforming reactions are studied. Keywords: naphtha, reforming, reaction, hydrogenation, isomerization, organochlorine. Каталилитик риформинг – октан сони юқори бўлган бензин ёки индивидуал ароматик бирикмалар олиш мақсадида октан сони кичик булган бензин ва лигроинни водородли мухитида қайта ишлаш жараёнидир. Риформингда катализатор тасирида бир вактнинг ўзида куйдаги: олти аъзоли нафтенларнинг дегидрогенланиши, алканларнинг дигидрогенланиб "Science and Education" Scientific Journal April 2021 / Volume 2 Issue 4 www.openscience.uz 209 халкали бирикмаларга айланиши, беш аъзоли нафтенларнинг олти аъзоли бирикмаларга дегидрогенланиб изомерланиши, алкан углевородларнинг гидрокрекинги ва изомерланиш реакциялари боради. А) Нафтенларнинг дегидрогенланиш реакцияси Бунда, хом ашёнинг нафтенли бирикмалари ароматик бирикмаларга дегидрогенланади. Масалан: Октан сони 71 бўлган метилциклогексан октан сони 104 бўлган толуолга айланади. Реакция тенглашган, жуда эндотермик (-50 ккал/моль), водороднинг ажралиши билан боради. Реакцияга ёрдам беради: Ҳароратнинг ошиши, босимнинг пасайиши, таркибида водород бўлган газ таркибида водороднинг камайиши. Б) Нафтенларнинг изомеризация реакцияси Ушбу реаксияда беш аъзоли нафтенларнинг оралиқ маҳсулот олти аъзоли бирикмаларга изомерланиши ва натижада олти аъзоли нафтенларнинг дегидрогенланиш реакцияси юз беради. Масалан: Октан сони 80 бўлган диметилциклопентан октан сони 104 бўлган толуолга айланади. Бу балансланган реакция, енгил экзотермик, водороднинг ажралиши билан боради. Реакцияга ёрдам беради: Ҳароратнинг ошиши, босимнинг пасайиши, таркибида водород бўлган газ таркибида водороднинг камайиши. В) Парафинларнинг дегидроциклизация реакцияси Бунда, хом ашёнинг парафин углеводородлари ароматик бирикмаларга дегидроциклизацияланади. Масалан: Октан сони 25 бўлган нормал гексан октан сони 108 бўлган бензолга айланади. Реакция тенглашган, жуда эндотермик (-60 ккал/моль), водороднинг ажралиши билан боради. Реакцияга ёрдам беради: Ҳароратнинг ошиши, босимнинг пасайиши, таркибида водород бўлган газ таркибида водороднинг камайиши. Г) Парафинларнинг изомеризация реакцияси Бунда, хом ашёдаги нормал парафинли углеводородлар изо парафинларга айланади. Масалан: Октан сони 25 бўлган нормал гексан октан сони 108 бўлган CH 3 CH 3 Pt + 3H 2 CH 3 Pt + 3H 2 CH 3 CH 3 Pt 2 + 4H 4(CH ) CH 3 CH 3 2 "Science and Education" Scientific Journal April 2021 / Volume 2 Issue 4 www.openscience.uz 210 диметилбутанга айланади. Бу реакциялар балансланган, енгил экзотермик ва риформингнинг юқори ҳароратларида боради. Катализаторнинг кислоталигига изомеризацияга ёрдам беради. Д) Гидрокрекинг реакциялари Бунда, хом ашёдаги юқори молекулали нормал парафин углеводородлар крекингланди, натижасида ҳосил бўлган тўйинмаган углеводородларга водородни брикиши содир бўлади. Масалан: Октан сони нолдан паст бўлган нормал декан октан сони 52 бўлган нормал пентанга айланади. Бу реакциялар тугатилган, энергияни истеъмол қиладиган ва экзотермик. Катализаторнинг кислоталигига гидрокрекинга ёрдам беради. 1-жадвал Хом ашёнинг углеводород таркибига қараб риформинг жараёнини енгил кечиш режимлари Реакция турлари Харорат 0 С Босим МПа Катализатор ТВГда водороднинг концентрацияси ҳажмий улуш Тури Кислоталилиги мас. улуш А 520 4,6 CR – 401 0,9 – 1,1 % 70 – 80 Б 520 4,6 CR – 401 0,9 – 1,1 % 70 – 80 В 520 4,6 CR – 401 0,9 – 1,1 % 70 – 80 Г 500 5,1 CR – 401 1,1 % 80 – 86 Д 500 5,1 CR – 401 1,1 % 80 – 86 Риформинг жараёнида асосан ёқорида келтирилган беш турдаги реаксиялар кечади. Ушбу реаксияларнинг енгил кичиши, риформат унимини ва октан сонини ошишига омилларнинг таъсири 1-жадвалда келтирилган. Download 300.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling