Катта ўқитувчиси Очилова Матлуба Шоназаровна


Download 25.24 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi25.24 Kb.
#1534935
Bog'liq
Ёшларнинг сиёсий етуклиги


Ёшларнинг сиёсий етуклиги, маънавий комолотини юксалтириш – педагог олдидаги фуқаролик масъулиятидир


Равшанов Имомқул Ёзилович,
А. Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ
Маънавият асослари” кафедраси
катта ўқитувчиси


Очилова Матлуба Шоназаровна
Тошкент шаҳридаги 112-мактабнинг
тарих фани ўқитувчиси

Бугунги кунда ёшларда «оммавий маданият» ниқоби остидаги хуружлар, диний экстремизм, халқаро терроризм, халқимизга ёт бўлган ғоя ва қадриятларнинг четдан «экспорт» қилинишига қарши қатъий позицияни шакллантириш бўйича ахборот ва педагогик технологияларнинг замонавий, янги шакллари жорий қилинди. Табиийки, бу борада «оммавий маданият»нинг савияси паст, енгил-елпи намуналарига қарши ҳақиқий санъат асарларининг юксак дурдоналарини кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда.


Маълумки, муайян давлатнинг куч қудрати, тараққиёт даражаси шу давлат фуқароларининг интеллектуал қобилиятига, билим ва малакасига боғлиқдир. Кадрлари етук ва баркамол, замон талабларига жавоб берадиган юртгина ривожланиш сари юз тутади. Шу боис ҳам мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ юксак малакали ва янгича дунёқарашга эга бўлган миллий кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор берила бошланди, ҳаётимизда энг муҳим аҳамиятга эга бўлган масалалар қаторида таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказиш давлатимиз раҳбариятининг диққат марказида бўлди, чунки Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “мамлакатимизда ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тақдирида, одамлар дунёқарашининг ўзгаришида, буюк давлат барпо этишдек олижаноб орзумизнинг рўёбга чиқишида замон талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади”.
Ислом Каримов 2001 йил 24 январдаги ёшлар масалаларига бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқида “Маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказиш масаласи биз учун умумиллий, умумдавлат миқёсидаги вазифа” эканлигини яна бир бор уқтириб ўтди.
Ҳар бир педагог олдига қўйилган бугунги замоннинг талаби – ёшларнинг маънавий камолотини юксалтириш, уларда диний бағрикенглик (толерантлик), сиёсий-ҳуқуқий, экологик билим ва маданиятини шакллантириш, мафкуравий иммунитет ва ғоявий курашчанлик, соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик дунёқарашни яратиш, соғлом турмуш тарзи, жисмоний маданият, одоб-ахлоқ меъёрларини уларга тарғиб қилиш ва сингдириш, уларни юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри англайдиган, ватанпарвар ва халқпарвар, ташаббускор ва тадбиркор, замонавий билимлар билан қуролланган ҳамда юксак инсоний фазилатларга эга бўлган иродаси бақувват, иймони бутун ва виждони уйғоқ қилиб тайёрлаш, одам савдоси иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, тубан «оммавий маданият» хуружларидан ҳимоя қилиш, жамиятда зўравонлик, ҳаёсизлик ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олишдир.
Мамлакатда яшаётган ҳар бир ёшни ҳақиқий диний таълимот билан сохта ақидапарастликнинг тафовутини билишга, теварак-атрофда юз бераётган ўзгаришларга нуқтайи-назарини билдиришга ўргатиш лозим. Ёшларнинг дунёда юз бераётган барча сиёсий ҳамда мафкуравий ўзгаришлардан хабардор бўлиши кераклиги мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маълумотларига кўра, ҳозир дунё бўйича 500 дан ортиқ террористик ташкилотлар мавжуд. Сохта ақидапарастлар томонидан 2011 йилда дунё бўйича 10000 дан ортиқ террористик-қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилган. Бирон-бир динда кишиларга зарар етказиш, жамоага ёмонлик қилиш, бегуноҳ одамларни турли қийноқларга солиш ва ўлдириш ҳаракатлари оқланмаган.
«Ахир, Қуръони Карим ҳам дўстликка, биродарликка чақиради, низо чиқаришни қоралайди.
Жанжал чиққан юртнинг худоси ҳам ундан юз ўгирар экан. Шу сабаб барака ҳам, ризқ-рўз ҳам насия бўлиб қоларкан!»1.
Аввало, ёшларга таълим-тарбия бераётган ҳар бир педагогнинг ўзи диний эктремистик ташкилотлар – «Мусулмон биродарлари», «Ҳизб ут-таҳрир», «Озодлик партияси», «Жамоат ул-муслимин»ларнинг мақсад ва вазифаларини англаб етмоқлари зарур. Бу ташкилотлар ўз сафларига жалб қилишда эътиборни асосан ғўр ёшларга қаратадилар. Ёшларимизнинг бундай ташкилотлар домига тушиб қолмасликлари учун асосий эътиборни уларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантиришга қаратиш лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш учун ҳуқуқ-тартибот ташкилотларига маҳалла фаоллари, ота-оналар, қолаверса бутун жамоатчилик ёрдам бермоғи лозим.
Ҳозирги кунда мамлакат миқёсида ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, диний ақидапарастлик, одам савдоси каби жиноятларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, ОАВда турли чиқишлар, кўрсатув ва эшиттиришлар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар тайёрланмоқда. Асосий мақсад – ўз фикри, дунёқараши, мустаҳкам эътиқодига эга бўлган ҳам жисмонан, ҳам ақлан баркамол бўлган, турли сиёсий бўҳронлар ва иллатларга қарши кураша оладиган авлодни тарбиялашдир.
Жамиятнинг ривожланиши, кишиларнинг фаровон, тинч ҳаёт кечириши, ислоҳотлар жараёнининг изчил такомилига салбий таъсир кўрсатадиган иллатлардан бири – гиёҳвандликдир. Дунёнинг барча ривожланган мамлакатлари бу иллатга қарши кураш олиб боришига қарамай, гиёҳвандликка берилаётганларнинг сони ортиб бормоқда, гиёҳвандлик ўзи билан бирга тузалмайдиган касалликларни – ОИТС-СПИД, ўпка саратони, бепуштликни эргаштириб юриши, энг ёмони, бу иллатлар баркамол, соғлом авлодни дунёга келтириш, тарбиялаш ва вояга етказиш жараёнига ниҳоятда салбий таъсир кўрсатмоқда. Гиёҳвандлик инсоният учун энг ҳавфли ва оғир оқибатларга олиб келувчи офат сифатида жаҳон халқларини ташвишга солмоқда, унинг оқибатида қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғрилик, фирибгарлик ва бошқа оғир турдаги жиноятларга қўл урилмоқда, ҳатто ота-онаси, ака-укаси ва бошқа яқинларининг жонига қасд қилишгача бориш, оиланинг барбод бўлиши, фарзандларнинг майиб-мажруҳ бўлиб туғилишига олиб келиши, инсоннинг ота-онаси, қариндошлари ва дўстларидан юз ўгириши, хотираси йўқолиши, ҳеч нарсага қизиқмай қўйиб, беҳаёлик, диёнатсизликка юз тутиши, одам савдоси каби мудҳиш ишларга қўл уриши кузатилмоқда. Гиёҳвандлик яна шуниси билан хавфлики, у ОИТС (одам имунитети танқислиги синдроми), гепатит, сил, захм каби кўплаб юқумли касалликларни кенг тарқалишига омил бўлади. Европа ва Осиё мамлакатларида эса 14 миллионга яқин гиёҳванд ҳисобга олинган бўлиб, уларнинг салкам 2 миллиони ОИТС билан касаллангандир. Қолаверса, бевосита наркотик моддаларни истеъмол қилиш оқибатида ҳар йили минг-минглаб одамлар нобуд бўлмоқда. Дунёда энг ривожланган давлатлардан бири бўлган АҚШда ҳар йили заҳри-қотилга ружу қўйган шахслардан 14 минг нафардан ортиғи ҳалок бўлар экан. Француз олими Демма 28 йил давомида оғу истеъмол қилувчи 10 та оилани кузатган. Афсуски, бу хонадонлардаги болаларнинг 90 фоизи ногирон бўлиб туғилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури маълумотларига кўра, айни пайтда дунёда 35 миллион нафардан зиёд инсон иммунитет танқислиги вирусини юқтирган. Ҳар куни қарийб 7 минг киши, жумладан, болалар XXI аср вабоси қурбонига айланмоқда. Бу, мазкур касалликка қарши курашиш бўйича амалий чоралар қабул қилиш заруратини англатади.
Мамлакатимиз ОИТСга қарши глобал курашда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистонда БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ва ОИВ/ОИТС бўйича декларациясини амалга оширишга оид мажбуриятлар доирасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли касалликлар бўйича санитария-эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Мамлакатимизда яратилган мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база белгиланган мақсадларга эришишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида”, 2013 йилда қабул қилинган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлари, Президентимизнинг 2008 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги “ОИТСга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа қатор ҳужжатлар бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Ижобий натижага эришиш йўлидаги шундай ҳамжиҳатликни мамлакатимизда амалга оширилаётган 2013-2017 йилларда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича стратегик дастур мисолида кўриш мумкин. Дастурда касалликка чалиниш ҳолатларини қисқартириш ва беморларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдам сифатини янада такомиллаштиришга йўналтирилган комплекс тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланган.
Келтирилган рақамлар ҳар бир кишини ўйга толдириши табиий. Чунки ҳеч бир инсон онадан пияниста ёки гиёҳванд бўлиб туғилмайди. Буни келтириб чиқарадиган бир қатор омиллар мавжуд. Баъзилар тўқликка шўхлик қилса, бошқа бировлар ўзи билмаган ҳолда, алдовлар натижасида шу йўлга кириб қолади. Ҳозирги кунда ўсмирлар, аёллар ўртасида ҳам гиёҳвандликка ружу қўйиш ҳоллари учраётгани ташвишлидир. Бундай ачинарли ҳол бизнинг мамлакатимизда ҳам кам эмас. Оқибатда кўплаб ёшларимиз ҳаётдан бевақт кўз юммоқдалар. Афсуски, ушбу иллат Ўзбекистонга ҳам ўзининг қора кўланкасини ташлаб, мамлакатимизга Тожикистон билан чегарадош туманлар орқали Афғонистонда ишлаб чиқарилган наркотик моддаларни айланма йўллар орқали олиб ўтиш ҳоллари ҳамон давом этаётиб, оғуни истеъмол қилишга мойил шахслар сони ортиб боришига олиб келаяпти. Шу сабабли истиқлол йилларида республикамизда наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш чоралари кескин кучайтирилиб, давлатимиз томонидан жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган бу глобал муаммони бартараф этиш мақсадида халқаро миқёсда саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда юртимиздаги барча манфаатдор идора ва ташкилотлар, кенг жамоатчилик дунё бўйича «Аср вабоси» деб тан олинган наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши курашга кенг жалб этилган. Ўз навбатида республика Ички ишлар вазирлиги ва унинг қуйи тизимлари томонидан ҳар йили «Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларни тарқалишига қарши кураш», «Таркибида наркотик воситалар ва психотроп моддалари бўлган дори-дармонларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш» ҳамда икки босқичли «Қорадори» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, турли соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар, жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланган ёш авлод тарбияси йўлида қилинаётган ишлар, юзага келаётган айрим муаммоларнинг ечими, бунёдкорлик ишлари баробарида огоҳлик ва ҳушёрликни янада ошириб, биргаликда ҳаракат қилиш замон талабидир.
Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзида таъкидладики, биз эришган ютуқ ва марраларнинг асосий омили ҳақида гапирганда, ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкин – биз бугун ўзимизнинг дунёқарашимиз, онгу тафаккуримиз, ҳаётга, меҳнатга, ён-атрофга муносабатимиз билан кечаги – 90- йиллардаги одамлар эмасмиз. Биз бугун эркин фикрлайдиган, онгли яшайдиган, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий савияси тобора ўсиб бораётган, ўз келажагини, ким учун ва нима учун меҳнат қилаётганини ўзига аниқ тасаввур этаётган халқмиз.
Бугун мамлакат миқёсида дин, диний ташкилотлар ва сиёсий партияларга яратилган шароитлар, уларнинг мавжуд қонунчилик доирасида фаолият юритиши, сохта диндорлар ва уларнинг асл мақсади, маънавий ва иқтисодий ҳаётимизга бу «дин тарафдорлари»нинг салбий таъсири, ақидапарастлик ва соф диндорлар олиб бораётган таълимот, айрим ривожланган давлатларнинг сармояси ёрдамида бошқа динни тарғиб қилувчи миссионерларнинг кирдикорларини ошкор этиш, ёш авлодни турли сиёсий ва диний оқимларнинг салбий таъсирига тушиб қолишидан асраш, маънавий ва моддий ҳаётимизни соғломлаштириш йўлида Юртбошимиз саъй-ҳаракати билан изчил, ҳар тамонлама пухта ўйланган тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда Президентимиз сиёсий таълимоти асосида шарқона демократия тамойилларига йўғрилган, халқимизнинг асрлар давомида қилган барча орзу-ҳавасларини рўёбга чиқарувчи демократик ҳуқуқий давлат барпо этилди, фуқаролик жамияти ривожлантирилмоқда. Мамлакатимизда «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида амалга оширилган таълим ислоҳотларига бағишлаб 2012 йилда Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманда иштирок этган Европа университетларидан бирининг проректорининг Ўзбекистон телевидениесига берган интервьюсига бир эътибор беринг: «Мамлакатингизда таълим соҳасида эришилган ютуқларни, амалга оширилган ислоҳотларни Европага олиб бориб жорий қилиш керак. Ҳатто Европанинг иқтисодий жиҳатдан энг тараққий қилган баъзи давлатлари ҳам ўзида бепул ўн икки йиллик таълимни жорий қилишга иқтисодиёти йўл қўймайди». Бу, юртимизда халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишларга, бу ишларнинг бошида турган Инсонга билдирилган буюк эътироф. Ўйлайманки, юрти тўғрисида бундай илиқ фикрларни эшитган мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўзида фахр ва ифтихор туймасдан қололмайди. Юртимизда фаолият юритаётган ҳар бир мураббий-педагог ушбу жараёнда ўзининг ўрни борлигини ва олдидаги фуқаролик масъулияти нақадар юксаклигини ҳис қила билиши лозим.

1 Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2011. – Б. 20.

Download 25.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling