Катталиклар. Катталиклар бирликлари ва уларни ёзиш, белгилаш тартиблари
Катталик бирликларини куллаш коидалари
Download 253.81 Kb.
|
1 2
Bog'liqКатталиклар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Катталик бирликлари ва уларнинг белгиларини ёзиш коидалари
Катталик бирликларини куллаш коидалари.
СИ асосий катталик бирликларидан ва СИ ҳосила катталик бирликларидан Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат этилган каррали ва улушли катталик бирликлари ўнли кўпайтирувчилар ёрдамида ҳосил қилинади. Каррали ва улушли катталик бирликларини ҳосил қилиш учун қўлланиладиган ўнли кўпайтирувчилар, шунингдек, уларнинг номлари ва белгиларини ҳосил қилувчи олд қўшимчалар мазкур Қоидаларга иловада келтирилган. Массанинг улушли тизим бирликларини ҳосил қилиш учун масса бирлиги - килограмм ўрнига массанинг улушли тизим бирлиги - грамм қўлланилади ва олд қўшимча "грамм" сўзига қўшилади. Массанинг улушли бирлиги - грамм олд қўшимча қўшилмасдан қўлланилади. Вақт катталикларининг тизимдан ташқари бирликлари: ҳафта, ой, йил, аср, мингйиллик каррали ва улушли бирликларни ҳосил қилмайди, уларнинг номлари ва белгиларида олд қўшимчалар қўлланилмайди. Ахборот миқдорининг "байт" каррали бирликларини ҳосил қилиш учун "210", "220" ва "230" иккилик кўпайтмаларига мос бўлган "Кило", "Мега", "Гига" олд қўшимчалари қўлланилади (1Кбайт=1024байт, 1Мбайт=1024Кбайт, 1Гбайт =1024 Мбайт). Иккилик саноқ тартибида ахборот миқдорининг каррали бирликлари номлари ва белгиларини ҳосил қилиш учун қўлланиладиган кўпайтма ва олд қўшимчалар жадвалда келтирилган. Катталик бирликлари ва уларнинг белгиларини ёзиш коидалари Ўзбекистон Республикасида қўллашга расмий равишда рухсат этилган катталик бирликларини ёзиш фақат белгиланган тартибда тасдиқланган номлари ёки белгиларига мувофиқ амалга оширилади. Катталик бирликларининг мазкур Қоидаларда белгиланган номлари ёки белгиларига бирон-бир белги ёки қўшимчалар қўшилишига йўл қўйилмайди. Бирлик белгилари тўғри шрифтда ёзилади. Бирлик белгиларида қисқартириш белгиси сифатида нуқта қўйилмайди. Катталик қийматларининг ёзилишида катталик бирликларининг ҳарфлар ёки махсус белгилар ("…°", "…'", "…''") билан ифодаланган белгилари қўлланилади. Ясси бурчак катталик бирлигининг "градус", "минут", "секунд" белгилари сатр устида ёзилади. Сиғим ҳажмининг бирлиги "литр"ни (ҳарфли белгиси l "эль") L белгиси билан ифодалашга йўл қўйилади. СИ каррали ёки улушли бирликларининг номлари ёки белгиларини ёзишда олд қўшимча ёки унинг белгиси бирлик номи ёки белгиси билан қўшиб ёзилади. Бундай бирликлар кенг тарқалган ҳолатларда олд қўшимчани кўпайтманинг иккинчи кўпайтирувчисига ёки махражга қўшишга йўл қўйилади. Бошланғич бирликнинг номига ва белгисига бир вақтда иккита ёки ундан кўп олд қўшимча қўшилмайди. Катталик бирликларининг белгилари катталикларнинг сонли қийматларидан кейин улар билан бир қаторда (кейинги сатрга кўчирмасдан) жойлаштирилади. Катталик бирлигининг белгиси олдида турган, ўзидан эгри чизиқли касрни ифодалайдиган сонли қиймат қавсга олинади. Катталик бирлигининг сонли қиймати ва белгиси ўртасида бўш жой қолдирилади. Сатр устида жойлаштирилган ясси бурчак катталик бирликларининг "градус", "минут", "секунд" белгилари бундан мустасно бўлиб, улар олдида бўш жой қолдирилмайди. Сонли катталик қийматида ўнли каср мавжудлигида катталик бирлигининг белгиси охирги рақамдан кейин кўрсатилади. Катталик бирлигининг сонли қиймати ва ҳарфли белгиси ўртасида бўш жой қолдирилади. Чегаравий оғишларга эга бўлган катталик қийматларининг кўрсатилишида катталик қиймати ва унинг чегаравий оғишлари қавс ичига олинади, катталик бирликларининг белгилари эса қавсдан ташқарида жойланади ёки катталик бирликларининг белгилари сонли катталик қийматидан кейин ҳам ва унинг чегаравий оғишидан кейин ҳам қўйилади. Формулалардаги катталик белгиларига берилган тушунтиришларда бирлик белгиларини қўллашга рухсат этилади. Бирлик белгиларини ҳарфли шаклда тақдим этилган, катталиклар ўртасидаги боғлиқликни ёки уларнинг сонли қийматлари ўртасидаги боғлиқликни ифодалайдиган формулалар билан битта сатрда жойлашга йўл қўйилмайди. Кўпайтмага кирувчи бирликларнинг ҳарфли белгилари ўрта чизиқда кўпайтириш белгилари сифатида нуқталар билан ажратилади. Бу мақсадда "х" белгисидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Бирликлар нисбатини ҳарф билан белгилашда бўлиш белгиси сифатида фақат битта эгри ёки горизонтал чизиқдан фойдаланилади. Бирлик белгиларидан даражага (мусбат ва манфий) кўтарилган бирлик белгиларининг кўпайтмаси кўринишида фойдаланишга йўл қўйилади. Агар нисбатга кирувчи бирликлардан биттаси учун манфий даража кўринишидаги (масалан, s-1, m-1, К-1, с-1) белги ўрнатилган бўлса, эгри ёки горизонтал чизиқдан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Эгри чизиқ қўлланганда сурат ва махраждаги бирликлар белгиси сатрга жойлаштирилади, махраждаги бирлик белгиларининг кўпайтмаси қавсга олинади. Икки ва ундан кўп бирликдан ташкил топган ҳосила бирлик кўрсатилганда ҳарфли белгилар ва бирлик номларини бирга қўшиб қўллашга, яъни айрим бирликлар учун белгиларни, бошқалари учун эса - номларини кўрсатишга рухсат этилмайди. Катталикнинг рақамли қийматлари диапазони бир турдаги катталик бирликларида ифодаланган бўлса, катталик бирлигининг белгиси, махсус белгилар кўринишидаги катталиклар бундан мустасно ("…°", "…'", "…''"), диапазоннинг охирги рақамли қийматидан кейин кўрсатилади. Ахборот миқдори бирлигининг иккилик қўшимчалари катта ҳарфда ёзилади. Ахборот бирлигининг халқаро белгиларини "K", "M", "G" қўшимчалари билан ишлатишга йўл қўйилади. Метрологиянинг асосий тушунчаси ўлчашдир. Ўз.Р.СТ 8.010-93 бўйича таърифласак, ўлчаш махсус техникавий воситалари ёрдамида тажриба йўли билан физикавий катталикнинг миқдорини топишдир. Ўлчашлар инсониятнинг кундалик ҳаётида, техник – технологик ва илмий - назарий тараққиётида муҳим аҳамиятга эгадир. Аниқ, табиий ва техникавий фанлардан биронтасини ўлчашларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Метрологиянинг тараққиётисиз ҳеч бир фан ривожлана олмайди. Ўлчашларнинг аҳамияти уч томонлама: фалсафий, илмий ва техникавий жиҳатларда намоён бўлади. Ўлчашлар физик ҳодисалар ва жараёнларни билишнинг муҳим универсал услуби эканлигида метрологиянинг фалсафий жиҳати акс этади. Шу маънода метрология бошқа фанлар ўртасида алоҳида аҳамият касб этади. Ўлчаш имконияти объектнинг муайян хоссасини олдиндан ўрганиш, ушбу хоссанинг ҳамда уни ташувчи - ўлчаш объектининг абстракт моделларини тузиш мумкинлиги билан изоҳланади. Шунинг учун ўлчаш билишнинг бирламчи усуллари қаторидан эмас, балки иккиламчи (квантитатив) усуллари қаторидан ўрин олади. Иккиламчи билиш амалларида маълумотларни шакллантириш (билиш натижаларини белгилаш) масаласи ҳал қилинади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ўлчаш турли билиш услублари ёрдамида олинадиган маълумотларни кодлаштириш услубини, яъни билиш жараёнининг олинган маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ якуний босқичини ўзида акс эттиради. Барча фанларда назария билан амалиёт ўртасидаги алоқани кузатиш ва ўрганиш ўлчашлар воситасидагина мумкинлиги метрологиянинг илмий жиҳатини кўрсатади. Ўлчашларсиз илмий назария ва фаразларнинг қай даражада тўғрилигини текшириш, таҳлил қилиш ва ривожлантириш мумкин эмас. Ўлчаш бошқарув ва назорат объекти ҳақида миқдорий маълумотларни олиш имкониятини беради. Бундай маълумотларсиз техник жараённинг берилган шартларга мувофиқ кечишини аниқ кузатиш, маҳсулотларнинг юқори сифатини таҳминлаш ва технологик жараённи самарали бошқариш мумкин эмас. Буларнинг барчаси ўлчашнинг техник жиҳатини кўрсатади Download 253.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling