Кўчирма Ўтказиш вақти: 29 -декабрь 2021 йил Қатнашдилар
Download 18.76 Kb.
|
1-ochiq dars
- Bu sahifa navigatsiya:
- К ў чирма Ўтказиш вақти
- Й И Ғ И Л И Ш К А Р О Р К И Л А Д И: 2.1
- Йигилиш раиси: О.И. Жалолов Йигилиш котибаси: Г.С. Турдиева
Ахборот технологиялари факультети «Амалий математика ва дастурлаш технологиялари» кафедрасининг 17 - йиғилиш баённомасидан Кўчирма Ўтказиш вақти: 29 -декабрь 2021 йил Қатнашдилар: Кафедранинг барча педагог ходимлари К У Н Т А Р Т И Б И: 6. Турли масалалар. Кафедра ўқитувчиси Ф. Каримовнинг “Соҳага оид турли масалаларга алгоритмлар тузиш” мавзудаги очиқ дарси мухокамаси. Эшитилди: Ушбу масала юзасидан кафедра мудири О.И. Жалолов сўзга чиқиб, кафедрада ўтказилаётган очиқ дарсларнинг режага асосан ўтказилиши ва уларнинг ўтказилиш сифати хакида фикр билдирди. Сўнг декабрь ойининг бошида ўтказилган очиқ дарслар мухокама килинди. Кафедра катта ўқитувчиси Феруз Каримовнинг 2021 йил 15-декабрида Агрономия ва биотехнология факултети Биотехнология таълим йуналиши 13-BIO-21 гуруҳи талабалари учун “Биологияда ахборот коммуникацион технологиялари” фанидан “Соҳага оид турли масалаларга алгоритмлар тузиш” мавзусидаги амалий машғулот дарси муҳокама қилинди. Амалий машғулот дарсидаги таҳлилда Бухоро давлат университети “Амалий математика ва дастурлаш технологиялари” кафедраси доценти Х.Рустамов, “Ахборот технологиялари” кафедраси катта ўқитувчиси Г.И.Атаева, ўқитувчи Жалолов Фарҳодлар иштирок этишди. Амалий машғулот матнига тақриз ёзган Бухоро давлат университети “Ахборот технологиялари” кафедраси доценти Н. Саидова, таҳлилда иштирок этган кафедра доценти Х.Рустамовнинг очиқ дарсга берган такризлари ўқиб эшиттирилди. Такризга қатнашган Х.Рустамов, Г.И.Атаевалар сўзга чиқиб, амалий машғулот давомида соҳага оид турли масалаларга алгоритмлар тузишни кенг имкониятлари очиб берилганлиги, улар мисоллар асосида тушунтирилиб, натижа олинганлиги, дарс ўз мақсадига эришганлиги ҳақида айтиб ўтдилар. Очиқ дарсда қўлланилган барча ҳужжатлар ва тарқатма материаллар ўрганиб чиқилди. Шу масала юзасидан Й И Ғ И Л И Ш К А Р О Р К И Л А Д И: 2.1. Кафедра ўқитувчиси Феруз Каримовнинг 2021 15-декабрида Агрономия ва биотехнология факултети Биотехнология таълим йуналиши 13-BIO-21 гуруҳи талабалари учун “Биологияда ахборот коммуникацион технологиялари” фанидан “Соҳага оид турли масалаларга алгоритмлар тузиш” мавзусидаги назарий очиқ дарси «аъло» деб ҳисоблансин. 2.2. Кафедранинг очиқ дарсларни ўтказилиш жараёнини режа асосида бажарилишини назорат килиш кафедра мудири О.И.Жалолов зиммасига юклатилсин. Йигилиш раиси: О.И. Жалолов Йигилиш котибаси: Г.С. Турдиева Download 18.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling