Кўчмас мулк объектлари кадастрлари турлари


Мезонин – уй-жойнинг умумий томи устида кўтарилган, майдони бўйича пастки қаватдан кичик бўлган қурилма. Мансарда


Download 26.96 Kb.
bet5/12
Sana29.01.2023
Hajmi26.96 Kb.
#1138341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-4

Мезонин – уй-жойнинг умумий томи устида кўтарилган, майдони бўйича пастки қаватдан кичик бўлган қурилма.
Мансарда – баланд томнинг нишаблиги билан ташкил бўлган чердакда жойлашган хона-жой.
Ёруғхона – чердак габаритлари ичига том конфигурациясини ўзратирмаган ҳода қурилган ёп-ёруғ кичик хона. Ёруғхоналар кўпинча битта хонадан иборат бўлади.
Антресоль – уй-жой хона-жойи ҳажмининг тепа қисмини эгаллаган, унинг майдонини ошириш, ёрдамчи омборхона ва бошқа жойларни жойлаштириш учун мўлжалланган майдонча.
Веранда – бино ёнбошига қурилган ойнаванд ёзги хона-жой (ҚМҚ 2.08.01-2002, 1-илова)
Вестибюль – уй-жойнинг ички қисмларига кириш олдидаги, келувчилар оқимини қабул қилиш ва бўлиш учун мўлжалланган жой.
Тамбур – эшиклар ўртасидаги ўтиш майдони, бинога, зинахонага (ёки бошқа хона-жойларга) кираверишда совуқ ҳаво (тутун, ҳид) киришидан ҳимояланиш учун ташкил қилинади (ҚМҚ 2.08.01-2002, 1-илова).
Терраса – бино ёнбошига қурилган очиқ ёки ёпиқ майдонча (паски қаватнинг томида жолашган бўлиши мумкин) (ҚМҚ 2.08.01-2002, 1-илова).
Эркер – хонанинг фасад қисмидан чиқиб турган, қисман ёки тўлиқ ойналанган, унинг ёруғлик билан таъминланиши ва инсоляциясини яхшилайдиган қисми. Одатда фасаднинг баландлиги бўйича бир нечта қаватда ташкил қилинади.
Қашқарчаикки хона орасидаги, ташқи тўсиқларини деразаларнинг кўтариладиган эшиклари ҳисобига трансформациялаш имконияти бор бўлган ёзги хона-жой.
Уй-айвон – турар жой хоналари билан ўралган остин-устин икки қатор ойнали ҳовлича.
Долон – ёпиқ ўтиш хона-жойи, у уйнинг ён томонида ёки ўртасида жойлашиши мумкин. Одатда Хоразм воҳаси миллий уй-жой қурилишида учрайди.
Болохона – ёзги хона-жой, ўтиш жойи тепасидаги, иккинчи қаватдаги хона.
Пешайвоняшаш хоналари олдида жойлашган, бевосита ҳовлига чиқадиган ёпиқ ва ойналанган ёзги хона-жой.
Хизматчи иморатлар ёки ҳовлидаги иморатлар – участкада алоҳида турган, хўжалик аҳамиятидаги ёрдамчи иморатлар. Уларга омборчалар, саройлар, бостирмалар ва бошқалар киради. Асосий иморатлар ёнбошига қурилган ва уйнинг яшаш қисми билан бевосита боғланмаган хизматчи иморатлар, гарчи улар асосий иморатларга туташган ва улар билан бир хил конструкцияга эга бўлсада, ёнбошга қурилган бинолар қаторига кирмайди.

Download 26.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling