Кўчмас мулк объектлари кадастрлари турлари
Download 26.96 Kb.
|
1-4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдали майдон (умумий фойдали майдон)
- Ёрдамчи майдон
- Абрис
- Ҳовли иншоотлари
- Уй эгалиги
Ҳовлидаги иншоотларга, инвентаризациялаш нуқтаи назаридан, алоҳида турган ҳожатхоналар, кир ўралар, қудуқлар, супалар, ҳовузлар ва бошқалар киради.
Иморат – алоҳида қурилган, бир бутун сифатида бир ёки бир нечта қисмлардан иборат бино, уй, шунингдек хизматчи хона-жойлар. Қуйидагилар бино бирлигининг белгилари бўлиб хизмат қилади: фундамент ва бинонинг қисмлари ўртасидаги, бу қисмларнинг вазифалари ҳамда материалидан қатъий назар, умумий девор; бир бинонинг қисмлари ўртасида алоқа мавжуд бўлмаган ҳолларда бинонинг умумий вазифаси, деворлар материалининг бир хиллиги, умумий зинахоналар, ягона архитектура ечими бино бирлигининг аломати бўлиб хизмат қилиши мумкин. Фойдали майдон (умумий фойдали майдон) – барча хона-жойларнинг ички ўлчовлар бўйича майдони. У яшаш майдони ва ёрдамчи майдонларга бўлинади. Яшаш майдони – одамларнинг яшаши учун мўлжалланган майдон. Яшаш майдони, одатда, бевосита табиий ёритилиши ва яшаш хонасида зарурий ҳароратни (+18ºС дан +20ºС гача) таъминловчи иситиш ускунасига эга бўлиши лозим. Ёрдамчи майдон – яшаш майдони ёки бошқа асосий майдонга ёрдамчи майдон. Уй-жойда ёрдамчи майдонга коридорлар, ҳожатхона, ваннахоналар, ички омборхоналарнинг майдонлари ва бошқа майдонлар киради, яшаш майдони бундан мустасно. Абрис – қўлда муайян масштабсиз, лекин пропорцияларга риоя қилиб ижро этилган, планни тузиш учун зарур бўлган маълумотлар белгиланган чизма. Барак – умумий ошхона ва санузелга эга, яшаш учун мўлжалланган бир ёки икки қаватли бино, одатда ёғочдан қурилади, 10-20 йиллик қисқа хизмат муддатига мўлжалланган бўлади. Ҳовли иншоотлари – ёрдамчи, хўжалик аҳамиятидаги қурилиш маҳсулотлари. Уларга деворлар (тўсиқлар), дарвозалар, ахлат тўкиладиган ўралар, қудуқлар, ҳовли ёпмалари ва ҳ.к.лар киради. Уй эгалиги – уй-жой(лар) ва якка ер участкасида жойлашган, у(лар)га хизмат кўрсатувчи иморатлар (қурилмалар) ҳамда иншоотлар. Лоджия – бино ҳажмининг ичига кириб турадиган, уч томонидан деворлар билан ўралган, ташқи томони очиқ ёки ойналанган ёзги жой (ҚМҚ 2.08.01-2002, 1-илова). Download 26.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling