Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳУҚУҚларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида


-боб. Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби


Download 94.85 Kb.
bet14/18
Sana08.02.2023
Hajmi94.85 Kb.
#1177912
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1060

6-боб. Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши керак (бундан бирламчи бозордан олинадиган кўчмас мулк олиш чоғидаги ипотека тўғрисидаги шартнома мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2020 й., 09/20/195/0391-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ипотека тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.
(54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Реестрга тегишли ёзувни киритиш йўли билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ипотека тўғрисидаги шартнома ипотекани шартнома асосидаги давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Қонун асосидаги ипотека алоҳида ариза бермасдан ҳамда рўйхатга олиш учун йиғим тўламасдан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишда нотариал идоралар ва тижорат банклари томонидан Марказга электрон шаклда тузилган ипотека шартномаси ҳақида ахборот тақдим этилади.
Марказ ипотека тўғрисидаги шартномани юридик ва жисмоний шахслар аризалари, шунингдек нотариал идоралар ва тижорат банклари томонидан электрон шаклда тузилган қонун асосида ипотека шартномаси ҳақида ахборотлар асосида рўйхатга олади ва ипотека тақиқи қўяди.
2020 йил 1 январдан бошлаб, қарз олувчининг қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминлаш, шунингдек, уй-жойга бўлган рўйхатдан ўтказилган мулк ҳуқуқи ҳақидаги ҳужжатнинг ва кредит шартномасининг нусхаларини қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида штамп босилган ҳолда банкка тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш ариза Марказ томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади.
Марказ томонидан Реестрга ипотека шартномасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ёзув амалга оширилган сана ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатига олинган кун ҳисобланади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
57. Агар, ипотека тўғрисидаги шартномада ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланиши назарда тутилган бўлса, бу тўғрида Реестрда кўрсатилган бўлиши керак. Бунда Реестрга «Гаров хати берилган» сўзлари киритилади ва давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан гаров хатини дастлабки ипотекага олувчига бериш санаси кўрсатилади.
58. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказишнинг амалга оширилганлигини тасдиқлаш мақсадида ариза берувчига Реестрдан кўчирма берилади.
59. Ипотека билан таъминланган мажбурият мазмуни навбатдаги ипотека билан ўзгартирилганда, шунингдек ипотека предметига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар бу мулкнинг ҳақ эвазига ёхуд ҳақ олмасдан тасарруфдан чиқарилиши натижасида ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ипотекага қўювчидан бошқа шахсга ўтказилганида ипотека қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилади. Мазкур талабнинг бажарилмаслиги ипотека билан таъминланган мажбуриятда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.

Download 94.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling