Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳУҚУҚларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида
Download 94.85 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1060
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда (1990 — 1998 йилларда) олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади: (22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон) шаҳарлар (туманлар) ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарлар ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари; шаҳарчалар ва қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг собиқ колхозлар, совхозлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳудудида бўлмаган ерларидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари; қишлоқлар (овуллар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қишлоқ жойларида шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари. Олдинги таҳрирга қаранг. 23. Ўзбекистон ССРнинг Ер кодекси амал қилган даврда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади: (23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон) тегишли туманлар, шаҳарлар ва шаҳарчалар халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари; тегишли қишлоқлар (овуллар) халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг колхозлар аъзоларининг умумий мажлислари баённомаларини ҳамда совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари директорларининг фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ҳақидаги буйруқларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари. 24. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ёки вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларининг (Қорақалпоғистон Республикасида — Жўқорғи Кенгеснинг) қарорлари билан қишлоқ аҳоли пунктлари ёки уларнинг қисмлари шаҳарлар ва посёлкалар чегараларига киритилган ҳолларда жисмоний шахсларга деҳқон (шахсий томорқа) хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда илгари берилган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 21, 22 ва 23-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар асосида давлат ҳокимияти органларининг қарорларида кўрсатилган ўлчамларда рўйхатдан ўтказилади. 25. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланилаётган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Олдинги таҳрирга қаранг. 26. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ тури ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга мувофиқ қабул қилинади. (26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон) Download 94.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling