Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳУҚУҚларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида
-боб. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Download 94.85 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1060
2-боб. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг. 11. Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда мазкур Низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 32, 35, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса — кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт. Аризада кўчмас мулк объектининг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, унга кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва у тайёрланган сана (мавжуд бўлса) кўрсатилади. (11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон) 12. Марказ ариза тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида уни кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширадиган органга юборади. Олдинги таҳрирга қаранг. Мазкур Низомнинг 71-бандида кўрсатилган Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур маълумотларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборади. (12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон) 13. Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда: аризани ва ушбу кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжатларини ўрганади, уларни Реестрда мавжуд ахборот билан таққослайди; кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос мавжудлигини, унинг юридик ёки жисмоний шахсга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди; умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди; ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу кўчмас мулк объекти ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйилганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди; бошқа шахслардан айнан шу кўчмас мулк объекти бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза бор ёки йўқлигини Реестрдан аниқлайди. Олдинги таҳрирга қаранг. кўчмас мулк объекти билан боғлиқ битим нотариал тартибда тасдиқланмасдан тақдим этилганда, мулкдор ва харидорнинг шахсини аниқлаштириш учун қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга. (13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон) 14. Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади. Олдинги таҳрирга қаранг. Агар, тақдим этилган ҳужжатларда техник тусдаги аҳамиятсиз камчиликлар ва уларни бартараф этиш имконияти бор бўлса ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса, рўйхатдан ўтказувчи рўйхатдан ўтказишни уч кунгача тўхтатиб туриш тўғрисида бир кун мобайнида қарор қабул қилади ва қарорни Марказга ёки тегишли ташкилотга юборади. (14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон) Download 94.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling