Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳУҚУҚларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида
Download 94.85 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1060
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ ёки тегишли ташкилот давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин юридик ёки жисмоний шахсни бир соат мобайнида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида хабардор қилади. (14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон) Ҳужжатлар кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган ҳолда тақдим этилганда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади. Тузатилган ҳужжатларни кўриб чиқишда ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди, ваколатли органлар томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилган ҳолатлар бундан мустасно. Олдинги таҳрирга қаранг. Агар, хабарномада кўрсатилган камчиликлар хабар берилган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида бартараф этилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган икки иш куни мобайнида кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда марказни ёки тегишли ташкилотни ёзма равишда хабардор қилади. (14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон) 15. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади: давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги; ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги; тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши; Олдинги таҳрирга қаранг. бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги; (15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон) давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги; рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги; ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги; ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди. Олдинги таҳрирга қаранг. 16. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ташкилотларга, Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади. (16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон) 17. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар Реестрга тегишли ёзувни киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади, у мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон кўринишда юритилади. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахснинг номини, жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини ва кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги бошқа маълумотларни Реестрга навбатдаги рақам билан киритиш орқали амалга оширилади. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши ва бекор қилиниши унга бўлган ҳуқуқларни чеклаш ёки бекор қилиш ҳақидаги ёзув орқали амалга оширилади ва бунинг учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган Реестр сатрига киритилади. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг (у мавжуд бўлган тақдирда) вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтиши биринчи навбатда рўйхатдан ўтказилади. Ушбу ер участкасида қурилган ёки барпо этилган бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтишининг кейинги рўйхатдан ўтказилиши бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни ер участкасига ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган сатрга киритиш йўли билан амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 171. Марказлар ёки ташкилотлар йиғим суммаси кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади. Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини тўлайди. Реестрдан кўчирма бериш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. (171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 172. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: а) Марказлар орқали мурожаат этганда: 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади; Олдинги таҳрирга қаранг. б) кўчмас мулк «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали сотилганда ва риэлторлик хизматлари кўрсатилганда: (172-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон) 10 фоизи — Давлат активларини бошқариш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади; в) тижорат банклари томонидан уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда, шу жумладан қурилиши тугалланган уй-жойни расмийлаштиришда: 10 фоизи — тижорат банкларнинг банк ҳисобварағига; қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади; г) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади; қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади; д) нотариал идора орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади. (172-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 18. Хабарномада кўрсатилган йиғим тўлиқ тўланганидан сўнг реал вақт режимида марказлар ёки ташкилотлар ходими томонидан тизимдан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон кўринишдаги Реестрдан кўчирма юклаб олиш имкони пайдо бўлади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирма электрон шаклда ёки қоғоз шаклда берилиши мумкин. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади. (18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон) 19. Нотўғри ёки бузилган маълумотларни тақдим этганлик учун юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. Download 94.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling