8-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
89. Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ва Марказнинг қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
90. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги низолар:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳузуридаги комиссиялар томонидан, ариза берувчи уларнинг хулосаларидан норози бўлган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги комиссия томонидан;
судлар томонидан кўриб чиқилади.
91. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестри
1.
|
Реестрнинг тартиб рақами:
|
2.
|
Юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми:
|
3.
|
Ер участкаси ҳақида маълумотлар:
|
3.1.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |