Кейс. Берилган кейснинг мақсади
Download 17.26 Kb.
|
1-Кейс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кутилаётган натижалар
- Кейсни муваффақиятли бажариш учун талаба қуйидаги билим-ларга эга бўлиши лозим
- Муоммоли масалалар ва топшириқлар 1-Топшириқ.
- 2-Топшириқ.
- Қозон у становкалари ҳақида асосий тушунчалар.
- Ушбу кейснинг мақсади талабаларга иссиқлик ишлаб чиқариш ускуналарининг асосий вазифасини ўргатиш. Тавсия этилаётган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон берилади
- Кейс билан ишлашнинг баҳолаш мезонлари
Кейс. Берилган кейснинг мақсади: Талабаларнинг берилган мавзу бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ўтилган мавзуларга оид билимларини текшириб кўришдан иборат. Кутилаётган натижалар: - Ўрганилаётган мавзу бўйича назарий билим ва кўникмалари ошади; берилган мавзу бўйича асосий тушунчаларга эга бўладилар; талабалар фаолиятини мавзуни мустақил ва ижодий ўзлаштиришга йўллаш, билиш фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш; асосий ғояни ажратиш, мантиқий фикр юритиш, фикрни баён этиш ва асослаш кўникмалари, нутқ ва мулоқотга киришишга эришиш; талабаларнинг фан бўйича билимларини ўзлаштириш самарадорлигини орттириш. Кейсни муваффақиятли бажариш учун талаба қуйидаги билим-ларга эга бўлиши лозим: ўтилаётган мавзу хақида тасаввурга эга; намойиш экспериментидан фойдаланиш малака ва кўникмалари шакланган; намойиш эксперименти орқали очиладиган фундаментал асосий тушунчалар шаклланган. Кейсни дидактик мақсади – талабаларнинг аввал ўзлаштирган билимларини муаммоли ҳал этишда ижодий усулни қўллаб, янги билимларни эгаллаш кўникмалари, билимларни ижодий ўзлаштириш ва амалда қўллаш малакалари, изланувчанлиги, қизиқиш, мантиқий тафаккури, ижодий фаолияти, ақлий камолоти, заковатини ривожлантиришдан иборат. Муоммоли масалалар ва топшириқлар 1-Топшириқ. - Иссиқлик ишлаб чиқариш қурилмалари деганда нимани тушунасиз? - Иссиқлик генераторининг асосий ускуналари нималардан иборат? - Иссиқлик генераторининг ўчоқхонасини вазифаси? - Қозон иссиқлик генераторининг қандай ускунаси ҳисобланади? - Қозон нима вазифани бажаради? 2-Топшириқ. - Ишлаш принципига қараб қандай қозонларни биласиз? - Иссиқликгенераторларидаги газ йўлаги вазифасини изоҳланг? - Ўтилизация қилувчи қозон ишлашини тушунтиринг? -Табиий тортиш кучи қандай ҳосил бўлади? - Буғ ишлаб чиқарувчи қозонлар қобилятига қараб гуруҳланиши ва соатига қанча буғ ишлаб чиқаришини айтинг? Қозон установкалари ҳақида асосий тушунчалар. Кириш. Иссиқлик генераторларидаги ёниш камерасидаги ҳосил бўладиган тутун газларнинг бир меёрда ва узлуксиз равишда газ йўлаклари бўйлаб ҳаракатланиши ва бўшаган жойга (ўчоқхонага) ёқилғини ёқиш учун зарур бўладиган ҳавонинг бир меёрда ва узлуксиз равишда келиб туриши учун, улани ҳаракатга келтирувчи куч лозим бўлади. Бу вазифани мўри бажаради. Ушбу кейснинг мақсади талабаларга иссиқлик ишлаб чиқариш ускуналарининг асосий вазифасини ўргатиш. Тавсия этилаётган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон берилади: Ўзлаштирилган мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлаш; Мантиқий фикрлашни ривожлантириш; Талабанинг ўқув ахборотини ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш. Вазият: Тутун газларни табиий тотиш жараёни давомида, қозонда ҳосил бўлган тутунгазлар ҳаракат қиладиган йўлакларда (тракт) маълум миқдордаги сийракланиш пайдо бўлади. Бу сийракланиш мўрининг ҳавони табиий сўриш кучига боғлиқ. Баландлиги 30м бўлган мўри, ўчоқхона газ йўлакларининг (тракт) қаршилиги 280 Па, тутун газларнинг мўридан чиқиш температураси Тт.г =573 К (Келвин), ҳавонинг температураси 25°С (Тҳаво =25+273=298) яъни Тҳаво =298 К бўлган шароитда тўлик юкламаси билан ишлаётган иссиқлик ишлаб чиқариш қурилмасининг яхши ишлаши учун етарли юритувчи куч ярата оладими ёки йўқ? Муаммо: Тутун газлар табиий тортиш босими, газ йўлакларидаги (трактларидаги) қариликларни енгиб ўта олиши, газ йўлакларидаги қашиликларнинг салбий таъсирлари. Кейс билан ишлашнинг баҳолаш мезонлари 86-100% / 8,6 - 10 баллагача – «aъло» 71-85% / 7,1 – 8,5 баллгача – «яхши» 55-70% / 5,6- 7 баллгача – «қониқарли» Вазиятли топшириқ. У ёниш камерасида (ўчоқхонада) ҳосил бўлиб, шу ҳосил бўлганларни бир меёрда ва узлуксиз равишда газ йўлаклари бўйлаб ҳаракатлантиради. Топшириқ: У нима? Уни ҳаракатга келтираётган кучни ва жисмни изоҳланг? Табиий циркуляцияли, соатига 10тонна буғ ишлаб чиқарувчи босими 14 кг/см2 , газ ва мазут ёқилғиларида ишлайди. Топшириқ: Уни қисқача маркасини ёзинг, Қандай курилма тўғрисида фикр юритилмоқда? Унинг белгиси сифатида индексдаги ҳарфини айтинг? Download 17.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling