Кейс-стади таълим технологияси: афзалликлари ва имкониятлари


Download 15.1 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi15.1 Kb.
#1541971
  1   2   3
Bog'liq
3 амалий КЕЙС СТАДИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ копия

3- amaliy mashg’ulot. Keys-stadi mеtоdidаn dаrs jаrаyonidа fоydаlаnish

Кейс-стади ҳақида тушунча

  • Кейс‑стади инглизча сase - аниқ вазият, stadi – таълим cўзларининг бирикувидан ҳосил қилинган бўлиб, аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил этиш ва ижтимоий аҳамиятга эга натижаларга эришишга асосланган таълим методидир. Мазкур метод муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади. Агар у ўқув жараёнида маълум бир мақсадга эришиш йўли сифатида қўлланилса, метод характерига эга бўлади, бирор бир жараённи тадқиқ этишда босқичма-босқич, маълум бир алгоритм асосида амалга оширилса, технологик жиҳатни ўзида акс эттиради.

Кейс-стади методининг келиб чиқиши ҳақида маълумот

  • Ушбу метод дастлаб 1920 йилда Гарвард бизнес мактаби(Harvard Business School)да қўлланилган. Гарвард бизнес мактабининг ўқитувчилари бизнес йўналишидаги аспирантура бўлими учун тўғри келадиган дарсликларнинг мавжуд эмаслигини тез англайдилар. Ушбу масалани ечиш учун бизнес мактабининг ўқитувчилари томонидан қўйилган дастлабки қадам етакчи бизнес амалиётчиларидан интервью олиш ҳамда мана шу менеджерларнинг фаолияти, унга таъсир этувчи омиллар юзасидан батафсил хисобот ёзиш бўлди. Маъруза тингловчиларга у ёки бу ташкилот тўқнаш келган конкрет вазият, ушбу вазиятни таҳлил этиш ва мустақил равишда ёки жамоа бўлиб мунозара ташкил этиш асосида унинг ечими топиш тарзида тақдим этилар эди. Кейинчалик кейс методи бизнес йўналишидаги таълим муассасаларида кенг тарғиб этилган. Ҳозирги кунда эса, касбий компетентликни ривожлантириш нуқтаи назаридан мазкур метод тарафдорлари кўпайиб бормоқда. ХХ асрнинг 50 йилларидан бошлаб бизнес-кейслар Ғарбий Европа мамлакатларида оммалашди. Европанинг етакчи бизнес мактаблари INSEAD, LBS, HEC, LSE, ESADE ва бошқалар кейс-стади методи асосида дарс берибгина қолмай, кейсларни яратишда ҳам фаол иштирок эта бошлайдилар.

Кейс-стади мактаблари

  • Кейс стади ишлаб чиқишнинг икки классик мактаби
  • Гарвард
  • (Америка)
  • Манчестер
  • (Европада)
  • Муаммоли вазиятнинг ечимини топишни ўрганиш йўли
  • Ягона тўғри
  • Ўнлаб саҳифали матнни ва кўплаб чизмаларни ўз ичига олади
  • Ҳажми бирмунча камроқ
  • Тузувчи: Ишмухамедов Р.Ж.
  • Тузувчи: ИШМУҲАМЕДОВ Р.Ж
  • 3. Ғоялар йиғиш ва муаммонинг ечимини излаш (кичик гуруҳларда)
  • 2. Асосий муаммони (ўқув муаммосини) ажратиб олиш ва ўрганиш (индивидуал ва кичик гуруҳларда)
  • 1. Кейс билан танишув (индивидуал)
  • 4. Кейс ечими учун таклиф этилган ғояларни тақдимоти, таҳлил ва баҳолаш (ўқитувчи ва кичик гуруҳлар)
  • 5. Кейс ечими ва тавсиялар (ўқитувчи, кичик гуруҳлар ва индивидуал)
  • Кейс-методини амалга ошириш босқичлари:
  • КЕЙС

Download 15.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling