Кейс-стади таълим технологияси: афзалликлари ва имкониятлари


Биринчи босқич – кейсни ҳал этиш бўйича индивидуал иш


Download 15.1 Kb.
bet3/3
Sana17.06.2023
Hajmi15.1 Kb.
#1541971
1   2   3
Bog'liq
3 амалий КЕЙС СТАДИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ копия

Биринчи босқич – кейсни ҳал этиш бўйича индивидуал иш

  • Ўқувчи мустақил равишда:
  • 1) кейс материаллари билан танишади;
  • 2) тақдим этилган вазиятни ўрганади, изоҳлайди ва асослайди;
  • 3) муаммо ва муаммо ости муаммоларни ажратади, вазиятни тадқиқ ва таҳлил қилиш усулларини танлайди;
  • 4) берилган амалий вазиятни таҳлил қилади; ажратилган муаммони ҳал этиш усуллари ва воситаларини белгилайди ва асослайди;
  • 5) таклиф этиладиган қарорни амалга ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади.

Иккинчи босқич – кейс бўйича жамоа бўлиб ишлаш

  • Ўқувчилар кичик гуруҳларга бўлиниб, биргаликда кейс устида ишлашади:
  • 1) гуруҳ аъзоларининг вазият, асосий муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари ҳақидаги турли тасаввурларини мувофиқлаштиришади;
  • 2) ечимнинг таклиф этилган вариантларини муҳокама қиладилар ва баҳолайдилар, қўйилган муаммо нуқтаи назаридан ушбу вазият учун энг мақбул вариантни танлашади;
  • 3) муаммоли вазият ечимига олиб келадиган танланган ҳаракатлар йўлини амалга оширишнинг аниқ қадамба-қадам дастурини батафсил ишлаб чиқадилар;
  • 4) тақдимотга тайёрланадилар ва намойиш этиладиган материални расмийлаштиришади.

Кейсни ечиш натижаларини кичик гуруҳлар томонидан тақдимотини ўтказиш:

  • 1) реал вазият ечимига доир ўз вариантларини тақдим этадилар;
  • 2) танланган ҳаракатлар йўлини изоҳлайдилар ва ечимнинг тўғрилигини асослайдилар;
  • 3) бошқа гуруҳ аъзоларининг саволларига жавоб берадилар ва ўз таклифларини асослайдилар.

Жамоа бўлиб кейс устидан ишлаш:

  • гуруҳлар таклиф этган ечимлар вариантларининг муҳокамаси;
  • таклиф этган ечимларнинг ўзаро баҳоланиши;
  • таклиф этилган ечимларнинг хаётийлиги ва амалга оширилиши мумкинлигига биргаликда (ўқувчилар ва ўқитувчи) баҳо берилиши ҳам мумкин.

KEYS-1

  • KEYS-1
  • Bugungi kunda shaharlarimiz va ayniqsa kasalxonalar atrofida juda ko’p archalarni uchratamiz. Archa o‘rmonlari havosida bir gaz to'planadi. Bu gaz bilan sil kasaliga uchragan bemorlar nafas olsa, ularning sog‘ayib ketishi tezlashar ekan. Bu gazning 4,48 litri kumush sirg’a bilan ta’sirlashib sirg’a qora rangli birikmaga aylanib qoldi?
  • Keys-1 bo’yicha “aqliy hujum” metodidan foydalanamiz. Keys ommaviy tarzda yechiladi.
  • Topshiriqlar:
  •  
  • Qaysi gaz ajralgan?
  • Nima sababdan kasallar bu gaz bilan nafas olganda sog’aygan?
  • Qora rangli birikma nima?
  • Qancha qora rangli birikma hosil bo’lgan?

Keys yechimi:

  • Keys yechimi:
  • 1) Aniqlanishicha, archa o‘simligi havoga ozon (O3) gazi chiqarar ekan.
  • 2) Ozon gazi esa beqaror bo’lib molekular va atomar kislorodga parchalanadi. Ozon aralashgan havo bilan nafas olinganda atomar kislorod ta’sirida kasallik tez tuzalar ekan.
  • 3) Ag2O.
  • 4) 24,8 g

Download 15.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling